19:26 / 18.08.2017
8 143

Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун жуда эҳтиёткорлик билан қадам ташлашингиз тавсия қилинади. Чунки йўл-йўлакай ёки ишда ким биландир гап талашиб қолишингиз ва бу катта жанжалга айланиб кетиш хавфи бор. Молиявий масалада ҳам бугун ақлни пешлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бошқачасига киссангизга пул тушиши жуда мушкул. Саломатлигингиз кечқурунга бориб панд бериш палласига кириб, ўзингизни лоҳас сеза бошлайсиз. Лекин бу қўрқинчли эмас. Врачдан маслаҳат сўраб дори-дармоннинг тараддудини кўрсангиз, кўрмагандай бўлиб кетишингиз тайин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 августда иш жойингиздаги муҳитга ўзгартиш киритиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Бу ҳамкасблар ва сизнинг орангизга совуқчилик тушириши турган гап. Ҳар бир ишни чин кўнгилдан бажарсангиз, раҳбарлар албатта эътибор қаратишади. Бугун тоғ ён-бағирларида дам олиш ва олис сафарга чиқиш муваффақият келтиради. Оиласизлар муҳаббатда бўлғуси жуфтини ҳали маълум бўлмаган қирраларини намойиш этиш орқали ҳайратга солишади иншооллоҳ. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

19 август куннинг биринчи ярмидаёқ уй-жой масаласида юзага келган муаммоларни тезда ҳал этинг-у, яқинларингиз билан хайрлашинг ва янги уйга кўчиб ўтинг. Бу сизга бир дунё қувонч ҳадя этади. Жуфтингизга нисбатан юрагингизда тез-тез пайдо бўлиб қоладиган гумонларни деб азобланманг. Бу нарса ҳаётингизни заҳарлашдан бошқасига ярамайди. Жуфтингиз сизга жуда садоқатли. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз қўнғироқ қилиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Қайси рўзғорда муаммо йўқ? Ҳамманикида бор. Шундай экан, асабийлашмасдан, жуфтингиз, оиладаги бошқа аъзолар билан бирга бамаслаҳат шу муаммоларни ҳал этинг. Бунинг учун жанжал кўтариш сира шарт эмас. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнаши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун эса сиздан бир тутамгина бардош талаб этилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчиларнинг ғийбатига умуман эътибор берманг. Уларни Оллоҳга топшириб қўйинг, вассалом!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

19 август куни шайтон йўлдан ура бошлайдими, ишқилиб, кутилмаганда орзунгиздаги буюмларни харид қилиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Лекин молиявий аҳволингизни бир кўздан ўтказиб олсангиз, ёмон бўлмасди. Агар шу ишларни амалга оширсангиз, инқирозга юз тутишингиз муқаррарлигини унутманг. Буюмларни эса сал кейинчалик ҳам харид қилса бўлади. Кун давомида ўзингиз билан анчадан бери ишлаб келаётган ҳамкасбингиз сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилади. Кечқурун тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳар бир ҳаракатингизни ўйлаб, мулоҳаза қилган ҳолда содир этинг. Шунда кейинчалик афсус чекмайсиз. Йўл-йўлакай рўзғор кемтикларини тўлдириш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Агар яқин ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса ясаган бўлсангиз, шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнаши тайин. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат қуришингиз мумкин. Бу суҳбат сизга жуда керакли хулосалар чиқаришда асқотади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар огоҳ бўлсинлар, яна атмосферада магнит бўронлари бошланди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тарози буржида таваллуд топганлар аввал ўз куч-имкониятларингизни бир ўлчаб кўриб, ана ундан кейин ҳаракатлар содир этишга киришишингиз мумкин. Агар яхшилаб мулоҳаза қилган бўлсангиз, ишларингиз албатта бароридан келиши керак. Бу кўпроқ пул топиш масаласига тааллуқли. Атрофни қуршаб турган ҳар бир жонли ва жонсиз мавжудотдан илҳом олишга интилинг, шунда кайфиятингиз ҳам, саломатлигингиз ҳам фақат ижобий тарафга ўзгаради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Мақсадга эришиш учун вазият ва воқеликнинг ҳукмига бўйсунишдан тийилинг. Аксинча, худодан сўраган ҳолда уларни ўзингизга бўйсундириш ҳаракатида бўлинг. Муаммо кўзга ташландими, жон-жаҳдингиз билан уни бартараф этишга киришинг. Барча ишларни уддалашга вақтингиз етади, лекин куч ҳисоб-китобли. Куннинг иккинчи ярмига бориб ҳолсизлана бораётганингизни ҳис этасиз. Бунинг давоси эса дам олиш. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 август куни азартли ўйинлардан, таваккалчиликдан ва алданиб қолишдан сақланинг. Бугунги кунингиз узоқ йиллар эсда қолиши мумкин. Шубҳасиз, кун бўйи содир бўладиган ёқимли ва қувончли воқеалар кунингизни безайди. Оиласизлар ёлғизлик жонга теккан бўлса-да, вақтни шошилтиришга уринмаганлари маъқул. Кўнглингиздаги шубҳа ва иккиланишларни бир четга суриб қўйсангиз, профессионал касбингиз доирасида бир-биридан ажойиб ғояларни ўйлаб топган бўлардингиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Молиявий аҳволингиз ёмон бўлса-ю, сира мўмай пул топа олмаётган бўлсангиз, ўзингизни ўтдан чўғга уриб овора бўлманг. Сиз у даражада пулдан қийналиб қолмагансиз. Заҳирадаги пулларни ишлатиб турсангиз, олам гулистон. Ҳамкасблар билан асло жанжаллашманг, обрўйингизга путур етиши мумкин. Саломатлигингизни қаттиқ туриб ташқи хавфлардан эҳтиёт қилинг. Спорт билан шуғулланишни бошласангиз, яна яхши.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

19 август куни молиявий масалада жиддий мушкулотларга юз тутасиз. Аммо тушга яқин барибир аҳволингизни яхшилаб, қаддингизни ростлаб оласиз иншооллоҳ. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларга имзо қўйишни бошқа кунга қолдира туринг. Кечқурун жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз, натижада кайфиятингиз бузилиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун гўё ревизорга айланинг-да, ишдаги ҳолатингизни ҳам, оиладаги аҳволингизни ҳам бир ревизиядан ўтказиб олинг. Шундай қилмасангиз, ишда мавқени, оилада обрўни мустаҳкамлай олмай хит бўласиз. Руҳиятингиз меъёрий даражада бўлса-да, тушкунликка тушмасликнинг турли йўлларини қидиришдан тўхтаманг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Бош оғриғи ва варикоз кабиларга қарши фақат врач маслаҳатига асосланиб муолажалар белгиланг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 19 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?