14:24 / 05.09.2017
5 871

Бизнес бошқа бизнес билан ҳамкорлик қилиб даромадини ошириши мумкин

Бизнес бошқа бизнес билан ҳамкорлик қилиб даромадини ошириши мумкин
Ўз бизнесини бошлаганларнинг ҳаммасида ҳам фаол маркетинг олиб боришнинг имкони йўқ. Аммо тижорат қилишни ҳамма истайди. Сизнинг вазифангиз хизматингизнинг “олдин” ва “кейин”да ким турганини аниқлашдан иборат.

Масалан, авиачипта харид қилаётган кишига меҳмонхона банд қилишни таклиф қилиш мантиқан тўғри ва меҳмонхонага буюртма қолдирган кишига такси хизмати ёки экскурсияни таклиф қилган маъқул.

Девор кўтаришдан аввал пойдевор қурилади. Ана шундан сўнг иш том қуришга етиб боради. Ҳар қандай бизнесда ҳам шунақа. Агар кимдир сизнинг аудиториянгизга сиздан аввал таъсир қилса, сиздан кейин ҳам бу ишни давом эттирадиганлар топилади. Ана ўшалар билан сиз ўзаро ҳамкорлик қилишингиз, фойдали битимлар тузишингиз керак.

Чунки мисол учун, спортзал эгаси билан спорт озуқаларини реклама қилиш бўйича келишиш мумкин.

Шундай экан, ўтириб яхши ўйласангиз, ким билан ҳамкорлик қилиш бўйича самарали ғояларни ярата оласиз.

Манба: Like It

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бизнес бошқа бизнес билан ҳамкорлик қилиб даромадини ошириши мумкин