03:00 / 08.09.2017
9 379

Таъсирчан реклама яратишнинг 7 та сири

Таъсирчан реклама яратишнинг 7 та сири
1. Битта реклама хабарида 1 товар ёки хизмат реклама қилиниши керак

Тасаввур қилинг, сиз киши билан мулоқот қиляпсизу, унга бир вақтнинг ўзида 3 хил мавзуда гапиряпсиз: дам олиш, иш ва автомобиллар ҳақида. Уларнинг ҳар бирида секундига 10 тадан сўз айтяпсиз. Суҳбатдошингиз нима демоқчи эканлигингизни тушунадими. Бизнингча – йўқ! У барча сўзларни ҳам унутиб юбориши эҳтимолдан ҳоли эмас.

ЖАМИ: Битта реклама макети – битта товар ёки хизмат

2. Реклама хабарида тортувчи сарлавҳа бўлиши керак

Сарлавҳа – мижоз эътиборини қаратадиган биринчи восита ҳисобланади. У мижозни қизиқтириши керак. Бошқа матнлардан ажралиб туриши лозим.

3. Чиройли тасвир қўшинг

Киши биринчи навбатда тасвир, образларга эътибор қаратади шундан шўнг матн унинг диққатини тортади. Шу сабаб, рекламада расм бўлиши керак.

Расм сиз тақдим этаётган Товар ва хизматингиз билан боғлиқ бўлиши, мижоздаги бирор муаммонинг ечимига қаратилган бўлиши лозим. Шундагина у сизга мурожаат қилади.

4. Маҳсулотингизнинг фойдали томонларига эътибор қаратинг

Мижозни кир ювиш машинасининг қандай тузилгани эмас, унинг сифати, энергия тежай олиши кабилар қизиқдир. У бошқа дўконни танламаслигига интилинг.

Харидор доим савдодан оладиган фойдасини ҳисоблайди.

5. Реклама тўғри ҳаракатга чорлаши керак

Сиз мижозга барча зарурий визуал мажмуани тақдим этганингизни билишингиз керак, у саҳифангизда сиз кўзлагандек ҳаракатланиши керак.

6. Рекламада тушунарсиз сўзлар бўлмаслиги керак

Унда мижоз учун тушунарли бўлган оддий атамалардан фойдаланиш керак. Тушуниш қийин бўлган сўзларни қўллаш яхши самара бермайди.

Тушунарсиз атамаларга мисоллар:

Тижорат интеграциясини, савдонинг ривожланиши, ошиши деб бериш мумкин

Қандай қилиб тўғри дифференциаллашни рақиблардан ажралиб туриш денг

Оддий тушуниш ва қабул қилиш рекламанинг таъсир кучини орттиради.

7. Буни қандай осон сотиб олиш мумкин?

Мижоз сизнинг маълумотларингизни телефон ёки манзилингизни осон топиши керак. Яъни ортиқча бошқотирмаларсиз сизни топиб, боғланиши лозим. Бу учун телефон рақамлар йирик кўринишда бўлиши маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Таъсирчан реклама яратишнинг 7 та сири