Ўзбекистон FIFA рейтингида бир поғона юқорилади

1 дақиқа ўқиш206
Ўзбекистон FIFA рейтингида бир поғона юқорилади

FIFA миллий терма жамоаларнинг навбатдаги рейтингини янгилади. Кузги халқаро учрашувлардан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғона юқорилаб, жаҳон рейтингида 59-ўринни эгаллади.

Шу натижа билан Ўзбекистон Осиё терма жамоалари орасида олтинчи ўринда бормоқда.

Жаҳон рейтингида дастлабки тўртлик ўзгармади. Испания биринчи ўринни сақлаб қолган. Ундан кейин Аргентина, Франция ва Англия жойлашган.

Португалия икки поғона юқорилаб, кучли бешликка кирди ва 5-ўринни эгаллади. Бразилия бир поғона пастлаб, 6-ўринга тушди. Марокаш ҳам бир поғона пасайиб, 7-ўриндан жой олди.

Кучли ўнликни Бельгия, Нидерландия ва Мексика терма жамоалари якунлаган.

FIFA рейтингидаги кучли ўнлик:

• Испания
• Аргентина
• Франция
• Англия
• Португалия
• Бразилия
• Марокаш
• Бельгия
• Нидерландия
• Мексика

Осиё терма жамоалари орасида энг юқори натижа Японияга тегишли. Япония жаҳон рейтингида 17-ўринда қайд этилган.

Эрон 23-, Австралия 26-, Жанубий Корея 32-, Саудия Арабистони 55-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон эса 59-поғонада.

Осиёнинг кучли ўнлиги:

• Япония, 17-ўрин
• Эрон, 23-ўрин
• Австралия, 26-ўрин
• Жанубий Корея, 32-ўрин
• Саудия Арабистони, 55-ўрин
• Ўзбекистон, 59-ўрин
• Қатар, 60-ўрин
• Ироқ, 63-ўрин
• БАА, 65-ўрин
• Иордания, 72-ўрин

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?