Рашид Холиқовнинг учинчи ўғли Темурнинг тўйидан илк видеолар

Бугун, 7 октябрь куни хонанда Рашид Холиқовнинг хонадонида тўй. Санъаткорнинг учинчи ўғли Темур Севара билан турмуш қурмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тўй олдидан келин-куёвнинг тайёргарлик жараёнлари акс этган видеолар тарқалди. Унда Рашид Холиқов ўғли Темурга оқ фотиҳа бериб, дуо қилгани, шунингдек, келинни олиб кетиш учун Севаранинг хонадонига боргани акс этган.
Видеода Севара оқ тўй либосида Темурни кутиб олгани, шунингдек, келин-куёвнинг турли фотосессиялардан олинган лавҳалари ҳам ўрин олган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеога изоҳ қолдириб, ёш келин-куёвга илиқ тилакларини билдирмоқда ва уларга бахт-саодат тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…