10:31 / 21.09.2017
6 823

Аъло кайфиятни таъминлашнинг 4 қоидаси

Аъло кайфиятни таъминлашнинг 4 қоидаси
Ҳаёт ҳар доим ҳам биз истагандек текис йўлдан иборат эмас. Муваффақиятга эришсак севинамиз, озгинагина кўнгилсизликка учрасак, минг изтироб чекамиз. Лекин арзимас муаммолар ва дилхираликлар юрагимизни эзишга арзирмикан? Йўқ, деяпсизми? Унда кайфиятингизни кўтаришда ёрдам берадиган қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг.

1. Мусиқа одамга руҳий қувват берибгина қолмай, сизга яхши кайфият бахш этади. Кимдир таъбингизни хира қилдими, ташвишланманг ва асло у билан сен-менга борманг! Хонангизга кириб, ўзингиз севган, дилингизга ҳуш ёқадиган мусиқа тингланг!

2. Ёмон кайфият туфайли муваффақиятсизликка учрайверишингиз табиий ҳол. Чунки “Қўлимдан келмаяпти”, “Ўхшамаяпти” каби сўзлар ҳамроҳингизга айланиб қолади-да! Бунинг олдини олишнинг яна бир осон йўли — салбий фикрларингизни ижобийсига алмаштиринг! Ҳаётга оптимист ва реал кўз билан қаранг! Доимо имкониятларингизга ишонинг, иккиланманг. Мулоҳазакор бўлишга ҳаракат қилинг, омадсизликлардан кўнглингизни чўктирманг, ижобий фикрлашни ўрганинг.

3. Кайфиятингиз бузилганида табиат қўйнида 10-15 дақиқа сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Қарабсизки, кўнгил ғуборларингиз ёзилиб, руҳингиз тетиклашади. Очиқ ҳаво, айниқса, ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар учун жуда муҳим. Миянинг яхши ишлаши учун керакли бўлган кислородни табиатдан оламиз!

4. Қайноқ қаҳва ҳамда шоколад ҳам бир зумда кайфиятингизни кўтаради. Бу — синалган тажриба.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аъло кайфиятни таъминлашнинг 4 қоидаси