Аввало, рақам билан соннинг фарқини билиб олсак...
Рақамлар — бу 0 дан 9 гача бўлган шартли белгилар бўлиб, улар иштирокида ҳосил бўладиган саноқ ва ҳисоб ўлчовларининг ифодаси — сонлар дейилади.
Масалан, кимдир 7, яна кимдир 9 рақамини ёқтиради, кимгадир 21 сони омадли. 13 сони эса...
Рақамлар ва сонлар инсон ҳаётида қанчалик аҳамиятга эга эканлигини ҳар ким ҳар хил тушунади. Аслида улар ҳатто инсон руҳиятига ҳам жуда катта таъсир кўрсатади.
Негадир жуда кўп шоир ва ёзувчилар ўз асарларида маълум бир сон ҳамда рақамларни, аниқроғи уй ёки кўча, палата рақамларини алоҳида таъкидлаб ёзишган. Улар ҳам ўз ҳаётий кузатувлари орқали рақамларнинг яширин сирини яхши ҳис этишган бўлса ажабмас.
Ҳозирда ҳам одамлар телефон ёки машиналари номерларининг алоҳида ажралиб туришини исташади. Тўғрими? Айримлар эса ҳатто уларни ортиқча пул тўлаб танлаб олиши ҳам реал ҳақиқат!
Нега шундай? Рақамлар, сонлар инсон руҳиятига қандай таъсир кўрсатади?
Ҳозирда кўпчилик инсонлар айнан улар ёқтирадиган ёки, аксинча, ёқтирмайдиган сон-рақамлар — уларнинг тақдирига аллақандай таъсир кўрсатишини ич-ичидан сезишади...
Бири омад, бошқаси бахтсизлик келтиради, учинчиси кўз тегишига сабаб бўлишим мумкин, тўртинчи бири йўл кўрсатади, деб тахмин қилинади.
Балки сонларнинг бошқа “сифатлари” ҳам бордир, аммо инсон уларни ўз нуқтаи назаридан, қарашларидан келиб чиқиб баҳолашга кўниккан.
Уларга “яхши” ёки “ёмон” деб ҳукм чиқаради. Биз ҳам сонлар тўғрисида шу нуқтаи назардан айрим мулоҳазаларни илгари сурамиз...
Рақамлар ҳам тумор бўла оладими?
Бу сонларнинг энг муҳим “талаб”ларидан бири. Ахир туморлар азалдан инсонга омад, бахт, соғлик, фаровонлик олиб келувчи, орзу ниятларини амалга оширувчи восита саналаган. Биз туморларга яхши нарса сифатида қарашга кўникканмиз.
Аслида тумор бирорта буюм эмас, сон ҳам бўлиши мумкинэкан. Ўзингизнинг бахтли рақамингизни билишингиз — ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишга, керакли пайтларда тўғри йўл танлашга ёрдам бераркан.
Ишонмайсизми?
Бу айниқса, бирор масалани ҳал этишда иккиланиб қолганда, бирор қадам қўйиш учун ички ишонч ва ташқи маълумот етишмаганда жуда асқотади.
Тўғри, бундай “ирим-сирим”ларни инкор қилувчилар кўпчилик. Ҳарқалай шунчаки қизиқиш билдирадиган ҳам кам эмас...
Хўш, тумор сонни “топиш” учун нима қилиш лозим?
Масалан, бир киши 28 ноябрь, 1980 йилда, унинг онаси 1957 йил 9 январда, отаси эса 1954 йил 27 декабрда туғилган.
Энди шу тартиб бўйича: аввало туғилган кун (28), нечанчи ойлиги (11), туғилган йил (1980) ёзилади.
Яъни: (28 ноябрь) 2+8 + (11 ой) 1+1+ (туғилган йил 1980) 1+9+8+0. Энди унинг давомидан онаси ва отасининг туғилган кун, ой, йили ҳам қўшиб ёзиб чиқилади: + 9+1+1+9+5+7+2+7+1+2+1+9+5+4 = 93.
Ҳосил бўлган сонни, яъни 93 ни 3 га (яъни, учлик: фарзанд, ота ва она) бўламиз. 93 : 3 = 31.
Кўпинча бўлиш натижасида бутун сон ҳосил бўлади, агар, каср сон ҳосил бўлса, уни бутунга айлантириш керак.
Бунинг учун қоида бўйича, агар каср сонда вергулдан сўнг 5 дан кичик рақам турган бўлса, у ҳисобга олинмайди. Агар 5 ва ундан катта рақам турган бўлса, вергулдан олдинги сонга 1 қўшамиз.
Масалан, дейлик, 13,5 бўлса, уни 14 деб қабул қиламиз, 13, 4 бўлса — 13 деб олинади.
Энди бу инсон ўзининг бахтли рақамини, шартли равишда, албатта — 31 эканлигини билади.
Мана шу қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, ойларнинг 31-кунларида, 31 ёшида унинг учун қувончли воқеалар, хабарлар бўлиши керак, деб ҳисобланади.
Агар у 31-автобус ёки маршрутга ўтирса, ўша куни иши юришади, деб тахмин қилиш мумкин.
Агар у шу рақамли уй ёки хонадонда яшаса, янада омади келади. Мабодо бирор қиз (ёки йигит) унга ичида 31 сони учрайдиган телефон рақамини берса, уларни жиддий ва бахтли муносабатлар кутиши эҳтимолдан холи эмас.
Сиз ҳам шундай йўл тутсангиз, тез орада омадли рақамингизга дуч келганда ишингиз юришганини пайқайсиз...
Агар хотирангиз чатоқроқ бўлса, “тумор сон”нинг таъсири бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун кундалик тутиб, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб боринг.
“Тумор сон” сизга омад келтирибгина қолмай ҳар хил кўнгилсизликлардан асраш учун нумерологлар антиқа башоратини эълон қилишади — “омад рақами”нинг тасвирини (ифодасини) ёнда олиб юриш керак...
Масалан, мобил телефонингиз ғилофи орасига, қўл соатингиз боғичининг ички томонига шу рақамни ёзиб қўйиш мумкин. Ҳатто рўмолчага ип билан “тикиб ёзиш”, уни бирор тақинчоқ шаклида ясаттириш, жилла қурса оддий қоғозга ёзиб кўкрак чўнтагига солиб қўйса ҳам бўлади.
Нима бўлганда ҳам ўз ихтиёрингизга қараб иш тутинг... Бироқ шуни унутманг, ихлосда гап кўп!
Юқоридагилар шунчаки нумерологларнинг тавсиялари. Муҳими, инсон, энг аввало, ўзига, сўнг дунёда мавжуд барча яхши нарсаларга ишониши керак! Ишонганда ҳам қалбан ишониши лозим!
Азиз ўқувчилар, “Бу қизиқ” туркумининг кейинги маълумотида, нумерологлар фикрига таянган ҳолда, албатта, “душман” ва “хабарчи” сонлар хусусида сўз юритамиз...
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади