23:33 / 13.10.2017
10 285

Шахсий ривожланиш томон 10 қадам

Шахсий ривожланиш томон 10 қадам
1. Ҳаёлингизга келган ҳар бир ғояни ён дафтарга қайд этиб боринг.

2. Бугунги ишни бугун амалга ошириш имкониятингиз бўла туриб, асло эртанги кунга ташлаб қўйманг.

3. Ҳар бир мақсадингизни босқичма-босқич тарзда амалга ошириб боринг. Фараз қилайлик, бугундан спорт билан жиддий шуғулланмоқчисиз. Бирдагина 20 та машқни бажариб, ҳолдан тойманг-да, бугун 5 та, эртага 10 та, индинга 15 та машқни бажаринг. Ҳам ўзингиз кўникиб борасиз, ҳам танангиз қийналмайди.

4. Янги билим, кўникма ва машқни ўзлаштирганингиздан кейин ўзингизни мана шу соҳанинг асл мутахассисидек тутишни бошланг. Ўзингизни қандай тутишингизга қараб онгингиз ҳам шунга мослашиб боради.

5. Кунингизни бир неча қисмга (тонг, тушлик, кечки пайт, тун каби) бўлиб олинг ва уларнинг ҳар биридан унумли фойдаланинг. Шу тариқа вақтингизни режалаштиришга ўрганасиз.

6. Ҳаётдан имкон қадар лаззатланиш ва вақтнинг ҳар бир сониясини ўз фойдангиз учун ўтказишга ҳаракат қилинг.

7. Доно, билимдон ва кўпни кўрган инсонлар билан кўпроқ суҳбатда бўлинг. Уларнинг ҳар бир гапидан бирор нарса ўрганишга интилинг.

8. Ўзингизда уч нарса – тўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракат ҳамда ҳиссиётлар назоратини шакллантиринг. Ушбу тушунчалар руҳий ва жисмоний саломатлигингизни таъминлайди.

9. Эришган ҳар бир ютуғингиз, ўрганган нарсангиз ва келгусидаги режаларингизни мунтазам равишда қайд этиб бориш учун алоҳида кундалик тутинг.

10. Ҳаётингизда одатий ва кундалик вазифалар тушунчаси мавжуд бўлсин. Мисол учун ҳар кун 10 дақиқа кўзлар гимнаситикасини бажариш, интернет учун 1 соат вақт ажратиш, бадиий мутолаа учун 1 соат, уйни тартибга келтириш учун 30 дақиқа ва ҳоказо.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шахсий ривожланиш томон 10 қадам