20:20 / 30.11.2017
7 886

Руҳшунослар бир кўришдаги муҳаббат йўқ эканлигини исботлаб бердилар

Руҳшунослар бир кўришдаги муҳаббат йўқ эканлигини исботлаб бердилар
Нидерландиянинг Гронинген университети олимлар бир кўришдаги муҳаббат ҳақиқатан ҳам борми ёки йўқ деган саволга аниқлик киритиш мақсадида бир қатор тадқиқотлар олиб бордилар.

Тадқиқотда 396 нафар инсон иштирок этди ва улар асосан талабалар орасидан танлаб олинди. Иштирокчиларга бегона инсонларнинг суратлари кўрсатилди ва уларга нисбатан қандай ҳис-туйғу пайдо бўлгани ҳақида сўралди. Шунингдек кўнгиллилардан бир кўришдаги муҳаббат билан тўқнаш келиш ҳолатлари ҳақида ҳам сўралган.

Тадқиқотнинг кейинги босқичида жуфтликлар 90 ҳамда 20 дақиқа давом этган учрашувга чиқдилар ва ёнидаги одамга нисбатан муносабат ўзгариши ҳақида ҳикоя қилдилар. Тадқиқот натижасида, 32 иштирокчи 49 та “бир кўришдаги муҳаббат” деб аташ мумкин бўлган ноодатий туйғуни ҳис қилганлари ҳақида айтишган.

Маълум қилинишича, тадқиқот давомида аниқланган бир кўришдаги муҳаббат асл севгига алоқадор эмас. Олимлар иштирокчилар ҳис қилган туйғу кучли эҳтирос бўлиб, у инсоннинг руҳий ҳолатига узоқ вақт давомида таъсир кўрсатмаслигини қайд этишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Руҳшунослар бир кўришдаги муҳаббат йўқ эканлигини исботлаб бердилар