Тонгда аксарият кишилар аранг уйғониш ва ҳолсизликдан шикоят қиладилар. Бу эса ўз навбатида режалаштирилган ишларнинг қолиб кетиши ёки иш-у ўқишга кеч қолиш учун асос яратади. Мазкур тавсиялар ёрдамида эса тонгингиз ҳамиша аъло кайфиятдан бошланади.
1. Ярим тунга қадар телеэкран қаршисида ўтирмай, эртароқ ухлаб, тонгда барвақт туриш ишларигизни саранжомлаш учун имкон беради.
2. Иш ёки ўқишга олиб кетадиган барча нарсаларигизни бир кун олдин тайёрлашга ҳаракат қилинг. Ана шунда тонг пайти керакли
буюмларингизни излаганча хуноб бўлмайсиз ва уйдан аъло кайфиятда чиқиб кетасиз.
3. Кийимларингизни ҳам бир кун аввал дазмоллаб қўйганингиз яхши.
4. Уйғонганингиздан сўнг тонгги бадантарбия билан шуғулланинг. Бу уйқу ҳолатидан тезроқ чиқиш учун фойдали.
5. Тонг чоғи уйғонганча, деразаларни очиб, хонани шамоллатиб юборсангиз, фикрларингиз ҳам тиниқлашади!
6. Нонуштадан асло воз кечманг. Тўйиб истеъмол қилинган фойдали маҳсулотлар нафақат тонг пайти, балки бутун кун давомидаги тетикликни таъминлаб беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди