16:53 / 17.12.2017
11 765

Кўзгунинг сиз билмаган сирли хусусиятлари...

Кўзгунинг сиз билмаган сирли хусусиятлари...
Техника фанлари доктори, кибернетик олим В. Правдивцевнинг айтишича, кўзгуларнинг сирли томонлари кўп экан.

- Бу воқеа Москвадаги танишларим билан юз берган, - дейди олим. Улар қадимий буюмларни тўплашга қизиқишар, уйлари қадимий мебел, сурат ва безаклар билан тўлганди. Биз бир неча ой кўришмадик ва бир куни телефон жиринглаб қолди. Улар муҳим гаплари борлигини айтишди. Улар билан учрашиб, юз-кўзларидан қандайдир нохушлик юз берганини англадим. Ғайритабиий ҳодиса, дейишди улар. Тунлари улар қўрқинчли тушлардан уйғониб кетишган. Улар бир хил туш кўришган. Иккаласи ҳам ўтда ёнаётган экан. Маълум бўлишича, улар икки ой илгари бир кампирдан қадимий кўзгу сотиб олишган ва ётоқхонага осиб қўйишган. Қўрқинчли тушлар ўша кундан бошланган. Уларга кўзгуни бошқа хонага осиб қўйишни маслаҳат бердим. Ўшандан сўнг уларни даҳшатли тушлар безовта қилмай қўйган. Бир куни қўнғироқ жиринглаб қолди. Танишларим кўзгуни сотган кампирни топишиб, ундан кўзгунинг тарихини сўрашибди. Кампирнинг айтишича, унинг укаси устига керосин сепиб ўт қўйиб юбориши оқибатида ўлган экан. Бу фожиа ўша кўзгу турган уйда юз берган.

Олимларнинг фикрларига қараганда, ўта кучли руҳий ҳаяжон пайтида инсондан чиқаётган майда зарралар бўшлиқда тизилиб фикр ва туйғуларнинг изини ҳосил қилади. Бу излар кўпинча кўзгуга ўтади.

Нью-йорклик олимлар 15 йил давомида кўзгунинг инсонга таъсирини ўрганишган. Маълум бўлишича, кўзгу олдида узоқ вақт ўтирадиган ва айниқса, кўзига кўп тикиладиган одамларда чарчоқ ва хотира заифлашиши пайдо бўлади. Олимлар кўзгу инсон қувватини сўришини тажрибалар ёрдамида аниқлашди. Қувватни тортиб олиш кўзгу рўпарасида уч дақиқа ўтиргандан сўнг бошланади. Шунинг учун ҳам ўзини узоқ вақт "ойнага солиш" зарарлидир.

Кўзгунинг инсонга таъсирини ўрганган тадқиқотчи олимлар қуйидаги маслаҳатларни берадилар:

* Гўдак уч ёшга қадар ойнага қарамаслиги керак. Акс ҳолда, бўйи ўсмай қолиши ва тишлари кеч чиқиши мумкин.

* Ётоқхонага кўзгу қўймаган маъқул. Туни билан қувватингизни сўриб олиши мумкин.

* Касал ёки чарчаган пайтингизда кўзгуга камроқ қаранг. Кўзгу рўпарасида ҳеч қачон ёмон кайфиятда турманг. У сизни "эслаб" қолади.

* Кўзгуга жилмайган ҳолда яқинлашинг. Кетаётганингизда ҳам табассум билан, ўзингизга омад тилаб узоқлашинг. Кўзгуга "ёзилган" яхши кайфият кейин яна ўзингизга қайтади.

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўзгунинг сиз билмаган сирли хусусиятлари...