13:27 / 20.01.2018
6 776

Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони 5 дақиқада ҳал қилиш усули

Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони 5 дақиқада ҳал қилиш усули
Яқинда “Аш-шарқ ал-авсат” газетаси таниқли шайх Оиз Ал-Қарнийнинг оиладаги можароларни ҳал этишга бағишланган мақоласини нашр қилди.

Шайх Оиз Ал-Қарнийни биз бестселлер бўлган, ҳозирда дунёнинг ўттиздан ортиқ тилига таржима қилинган ҳамда умумий тиражи 10 млн. нусхага етган “Ўкинма!” номли китоби орқали яхши биламиз. Китобни уч марта ўқиб чиққан Саудия Арабистонининг аввалги шаҳзодаси, ҳозирда эса қироли бўлган Салмон ибн Абдулазиз ҳам мутолаадан таъсирланиб, ўз ҳайратини яшира олмаган. Бу китобни қамоқхонада ҳаётининг охирги кунларини ўтказган Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ҳам ўқиган.

Шайх мусулмон аудиторияси билан учрашув чоғида ўзи кашф қилган “Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони беш минутда ҳал қилишнинг ўзига хос усули” моҳияти ҳақида айтиб берган.
- Нафақат Эйнштейн ёки Ньютон улкан ихтироларга қодир. Шарқ ҳам кўпгина ишларни уддасидан чиқа олади, - дейди у табассум билан.
Эйнштейн, масалан, нисбийлик назариясини кашф қилган. Мен ҳам ўзига хос кашфиёт яратдим, бу ҳақда “Аш-шарқ ал-авсат” газетасида ёздим ва у Интернет тармоғида кенг тарқалди. У “Оилавий ҳаётнинг мўъжизавий воситаси” деб номланади. Ундан фойдаланиш – бахтиёр оила ҳаёти гаровидир. Кўпчилик бу воситадан фойдаланди ва унинг натижасидан жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

Демак, усулнинг моҳияти нимада...

Агар аёлингиз билан жанжаллашиб қолсангиз, унга жавоб қайтармасликка ҳаракат қилинг, унга бақириб гапирманг ёки таҳдид қилманг! Унга: Эй хотин, сен ноҳақсан, каби сўзларни сўзламанг. Аёл киши “ичи”ни бўшатиб олиши лозим, бу ишни унга қўйиб беринг! Лекин бу ишни унга умуман эътибор қилмай ёки телевизордан кўзни узмай қилиш нотўғри бўлади.

Унга таслим бўлинг!... (Залда кулги эшитилади). Итоат билан бошингизни эгиб, унинг сўзларини эшитинг! Ҳар қандай ҳолатда ҳам жавоб қайтарманг: Сиз ҳақ ёки ноҳақ бўлсангиз ҳам.

Айтинг: Албатта, Сен ҳақсан! Мен Яратгандан истиғфор сўрайман (залда кулги ва қарсаклар). Сенга ваъда бераман-ки, бу бошқа қайтарилмайди. Сендан Аллоҳ учун мени кечиришингни сўрайман. Мен хато қилдим – шайтон мени йўлдан адаштирди. Лекин тавба эшиклари очиқ. Ваъда бераман, бошқа бундай қилмайман”.

Аёл киши доим ҳиссиётли, уни ҳислари бошқаради. Ва албатта, у эркак кишидан раҳмдилроқ. Аёл ўзи касал бўлса ҳам, хаста яқинларига ғамхўрлик қилади. Аёл ўз боласини қорнида кўтариб юради, уни кўкраги билан эмизади. У эрига қалб хотиржамлиги ва илиқлик беради. Унга хизмат ва ғамхўрлик қилади.

Шунинг учун аёлингиз олдида таслим бўлинг ва ҳатто у билан бу борада баҳслашманг ҳам!

Манба: Muslima.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони 5 дақиқада ҳал қилиш усули