Янги сим карта олаётганда биз, албатта, ўзимизга ёқадиган чиройли рақам танлашга ҳаракат қиламиз. Бир олам сонлар кетма-кетлиги ичидан юрагимиз жиз этгани бизнинг ташриф қоғозимизга айланади. Юракнинг жиз этгани, аслида, ақл ва қалб танлови — бу ҳар бир инсонга хос хусусият. Руҳшунослар мазкур танловга асосланиб, яъни телефон рақами ёрдамида феъл-атворни аниқлаш имкониятини ҳам аниқлашди. Бунинг учун телефон рақамингиздан оператор ва вилоят кодларини чиқариб, қолган 7 та сонни токи бир хонали сон ҳосил бўлгунча бир-бирига қўшиб чиқасиз. Ҳосил бўлган сон характерингиз кўзгуси саналади.
Масалан, агар телефон рақамингиз 857-23-21 бўлса, 8+5+7+2+3+2+1=28. 2+8=10, 1+0=1. Демак, сизга 1 рақами таърифи мос.
Туғма етакчи ва тадбиркор
1 рақамига мос келувчи инсон кучли интеллектуал салоҳиятга эга, иродали, ўз кучига ишонган ва ҳақиқатпараст. У ўзида юксак меҳнат қобилиятини жам қилган, бу орқали атрофдагилар назарига тушиши мумкин. Бизнесини жадал ривожлантириб юбориш қобилиятига эга, туғма етакчи, мансаб пиллапояларидан илдамлик билан кўтарила олади. Бу рақам янги иш ёки бизнес бошламоқчи бўлганлар учун жуда омадли саналади. Уларнинг асосий жиҳатларини санайдиган бўлсак, етакчиликка интиладиган, ўзига хос ғоя ва мақсадлар эгаси.
Тинчликсевар дипломат
Телефон рақамлари йиғиндиси 2 сонини ташкил этадиган инсонлар иккифеъл, шу билан бирга ўзида дипломатик қобилият ва ажойиб муомала маданиятини ҳам жам қила олган бўлади. Бир рақамидан фарқли ўлароқ, уларни етакчиликдан кўра, ўзгалар дардини тинглаш кўпроқ қизиқтиради. Муҳаббат ва романтика, тинчлик ҳамда гармония тарафдори. Бундай рақам эгалари ўзларининг кучли ва кучсиз қирраларини тафтиш қила олиш қобилиятига эга. Янги ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш учун бемалол шу рақамга суянишингиз мумкин. Юридик ва бошқарув офисларида ишлаш, зиддиятли ва мураккаб вазиятларни юмшатиш ниятида юрганлар учун омадли рақам.
Ижод олами кишиси
3 сонини баъзида ҳаёт ва ўлим рақами ҳам дейишади. У, асосан, ҳар бир ишга ижодий ёндашадиган кишилар учун мос келади. Шунингдек, бу рақам эгаси омма орасида ўз истеъдоди, дўстлари кўплиги билан ҳам ажралиб туради. Бизнес, саёҳат, шоу-бизнес, реклама, журналистика, санъат ва актёрлик бобида фаолият юритиш, уларнинг характерига мос.
Меҳнаткаш ва ўзига талабчан инсон
4 рақами меҳнаткаш ва ўзига талабчан инсонлар учун. Бу рақамдан фирибгарлик ва кўзбўямачилик мақсадида фойдаланиб бўлмайди. Кўнгилхушлик ва туризм унга унча мос тушмайди. Бироқ у қурилиш фирмалари, ишлаб чиқариш компаниялари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириб юбориш хусусиятига эга. Телефон рақамларингиз йиғиндиси шундай чиққан бўлса, коммунал муаммолар сизни четлаб ўтади. Мансаб пиллапояларидан юқорилаш имконияти доим сиз учун. Бироқ агар шахсий ҳаётингиз чалкашликларга тўла бўлса, бу рақамдан воз кечганингиз маъқул.
Муҳаббат оҳанрабоси
5 рақамига мансуб инсонлар тез орада янги ҳаёт остонасига қадам қўйишади. Ҳар қандай муаммо йўл-йўлакай ўз ечимини топиб кетади. Шу орқали киши шахс сифатида шаклланади. Бу рақам барча муносабат, айниқса, муҳаббат учун мос. Бизнес учун эса бефойда. Бироқ кучингиз етса, муваффақиятингиз икки баробар ортиши аниқ. Гап шундаки, беш рақами ўзига одамларни магнитдек тортиш хусусиятига эга. Шу боис атрофдагилар сизга ҳадеб қўнғироқ қилавериб, безор қилиб ташлашади. Бироқ ҳар бир суҳбатда бирор муҳим гап эшитиши керак, бўлмаса, бўлмайди. Агар руҳий алоқа ўрната олса, бошқаларни танг вазиятдан олиб чиқиб кетади. Одамовилар эса, яхшиси, бу рақамдан воз кечгани маъқул, акс ҳолда натижа тескарисига кетиши мумкин.
Ғамхўрлик ва раҳмдиллик тимсоли
6 рақами — тинч ва осойишталик, виждон ва адолатга йўғрилган инсон тимсоли. Бу рақамдан бир вақтлар сиздан хафа бўлиб, аразлаб юрган дўстларга ярашиш учун қўнғироқ қилган маъқул. Унинг эгаси уй-рўзғор борасида маслаҳат ва йўл-йўриқ беришга уста. Бизнесда эса хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритгани маъқул. У сабр-қаноат, ғамхўрлик ва раҳмдиллик тимсоли. Бу хислатларга эга инсонларга мазкур рақам насиб этгани бежиз эмас. У эгасини ўзи танлайди ва хотиржамлик, бахт ҳамда муваффақият олиб келади.
Файласуф ва илоҳиётчи
7 энг сирли ва ғайриоддий рақам бўлиб, унинг эгасида донишмандлик, илоҳийлик, воқеликка фалсафий баҳо бериш кучли. Телефон рақамлари йиғиндиси 7 чиққан инсон мистика, фалсафа, афсунга оид билимларга жуда қизиқади. Бундай инсонлар ақлга эмас, кўпроқ ички сезгисига ишонишади. Бунинг натижаси икки хил бўлиши мумкин. Бир томондан сизда интуитив туйғу ривожланиб, хатоларингиз камаяди. Иккинчи томондан эса ақл ҳам катта куч эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Туйғуларингиз қаърига ғарқ бўлиб юраверсангиз, атрофдагилар наздида ғалати, тушунарсиз, «ичимдагини топ» инсон бўлиб таниласиз. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқул.
Моддий тўкинлик тимсоли
8 рақами — моддий тўкин-сочинлик, омад, гуллаб-яшнаш, куч-қудрат, ҳокимиятга интилиш ва муросасизлик рамзи. У мақсад сари интилишда сизга қўшимча куч беради, ишни ярим йўлда қолдириб кетишингизга йўл қўймайди. Агар сизда молиявий қийинчиликлар пайдо бўлса, рақамлари йиғиндиси 8 га тенг сим карта сотиб олинг. Ана шунда барча муаммоларингиз барҳам топади. Муносабат ўрнатиш, бизнес ва пул борасида омадингиз чопади. Обрўингиз ошади. Барча муҳим ва номуҳим қарорларни осонлик билан қабул қиласиз.
Фавқулодда куч-қудрат эгаси
9 энг универсал рақам бўлиб, ҳар қандай иш учун мос келади. У ўзида қолган барча рақамлар салоҳиятини жамлаган. Ҳар қандай ишда кўмакчи, бироқ турли сюрприз ва тақдир туҳфаларига сабаб бўлиши мумкин. Фавқулодда интуицияси кучли, ҳиссиётли, ўта таъсирчан. Ғамга кучли берилади. Тўққиз рақами битмас-туганмас куч-қудрат, ҳар қандай мушкул вазиятдан осонлик билан чиқа олиш рамзидир.
Анқов ва соддадил
0 — ишонч ва анқовлик, соддадиллик рақами. Албатта, рақамлар йиғиндиси 0 чиқиши мумкин эмас. Бунда телефон рақамингизда 0 сони қанчалик кўп учраса, сиз ўз имкониятларингиздан фойдаланишга бор куч-ғайратингиз билан ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки бутун коинот сизни қўллаб-қувватлайди. Агар телефон рақамингизда битта эмас, бир нечта 0 учраса, елкангизга жуда катта масъулият юкини ортиб олгансиз, тез-тез дам олиб туринг.
Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади