Американинг Майо клиникаси олимлари кунига олти соатдан кўпроқ вақтни тик оёқда ўтказадиган одамлар ўтириб ишладиган одамларга нисбатан тезроқ вазн йўқотишлари ҳақида маълум қилдилар.
Хабарда айтилишича, олимлар бу борада 65 1184 иштирокчи қатнашган 46 та тадқиқот ўтказдилар. Иштирокчиларнинг ўртача ёши 33 да бўлган, вазн кўрсаткичи эса 65 килограммни ташкил этган.
Аниқланишича, инсон турган вақтида ўтирган ҳолатга нисбатан дақиқасига 0,15 ккал кўпроқ сарфланади. Кун давомида 6 соатни тик оёқда ўтказган одамларда эса қўшимча 54 ккал сарф этишади. Натижада 4 йил давомида 10 килограмм вазндан ҳалос бўлиш мумкин.
Тадқиқотчилар шунингдек, ўтириб ишладиган одамлар семизликка кўпроқ мойил бўлишлари ва уларда кўп ҳолларда қандли диабет ва юрак-қонтомир тизими билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишини қайд этганлар.
Шунингдек мутахассислар вазн ташлаш жисмоний машқларга нисбатан парҳезлар билан осонроқ амалга ошиши ҳақида айтишган. Техас спорт тиббиёти университети профессори Филипп Стэнфортнинг айтишича, бу инсондан кўп вақт ва кучни олади. Тўлачадан келган одам ёғ ва углеводлар билан тўйинган маҳсулотларни ейишни тўхтатганда эса унинг бел ўлчамлари қисқа муддат ичида ихчамлаша бошлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи