«Борлиқнинг ҳар бир миллиметрида сизга қанча керак бўлса, шунча миқдорда энергия бор» — деган эди Никола Тесла. Савол туғилади: хўш нима учун у ўз технологияларининг сирини очмади? Нима учун бугунги кунда, сайёрамизда энергия ресурслари поёнига етаётганда, технологиялар ижтимоий мулкга айланиб қолди? Менинг назаримда Никола Тесла атрофида нималар юз бераётганини яхши тушунган ва бу технологиялар бир лаҳзадаёқ уруш мақсадларида қўлланила бошлашини аниқ кўра олган. Юқори даражада юксак ахлоқ эгаси ва узоқни кўрувчи доҳий, шунинг учун ҳам ўз технологияларини бегона кўзлардан яширган.
Агар борлиқда шунчалик даражада поёнсиз миқдорда энергия мавжуд экан, хўш уни қандай қилиб олиш мумкин? Нафақат ўз энергиясини сарфлаш, балки уни борлиқдан олишни қандай ўрганиш керак?
Келинг, буни кундалик ва ҳаммамиз учун тушунарли бўлган мисолда қараб чиқамиз. Ҳар қандай ғоя, ҳис-туйғу, сезги, фикр – бу энергия. Барчасининг моддий сабаби, моҳияти мавжуд, барчаси моддий асосга эга. Ҳатто сиз томонга йўналган ҳар қандай сўзни энергияга айлантира олишингиз мумкин. Демак бу оддийгина сўзлар эмас.
Тасаввур қилинг, сиз учун ноодатий, илгари эшитмаган, янги ахборот маълум бўлди. Агар ушбу ахборотни ўзингиз учун қабул қилсангиз ва ўз мақсадларингиз йўлида фойдалана бошласангиз у сизнинг ҳаётингиз тарзини ўзгартириб юбориши мумкин. Хўш тафаккуримиз ушбу ҳолатда нима қилади? У фақатгина ўзи тушунган, ишонч ҳосил қилган ахборотнигина қабул қилади.
Демак, ушбу мисолдан кўринади-ки, одам ёши улғайган сари эшитишни эсдан чиқариб қўяди, у энди ахборотни саралаш билангина чекланади холос. Агар сиз доимий жисмоний зўриқиш остида яшасангиз, агар сизнинг ақлингиз ҳимояланаётган бўлса ва ахборотни саралаш билан машғул бўлса, у ҳолда сиз на сўзларнинг, на фикрларнинг ва на ахборотнинг энергиясини ўзингизга қабул қила оласиз. Фақат болаларгина, ахборотни, борлиқдан қуйилиб келаётган ахборотни соф қабул қилиш қобилиятига эга бўлади. Эътибор қилдингизми, айнан болаларда улкан куч-қувват миқдори мавжуд!
Хўш, бундай вазиятда энергияни қандай олиш мумкин? Муҳими: сизнинг тафаккурингиз очиқ ва хотиржам бўлиши зарур. Янги ахборотни қабул қилаётган пайтда уни чиндан ҳам ўзингизга сингдиринг. Инсон ақли, узоқ йиллар давомида ўз шуурида барпо бўлган тизимни бузиб юборишдан чўчийди, яъни у янгиликдан қўрқади. Бироқ мантиқан ўйлаб кўринг: ахир у бузуши мумкин эмас-ку, у фақатгина бойитиши, кенгайтириши мумкин.
Келинг сўзларим сизга янада тушунарли бўлиши учун қадимий бир ривоятни эшитинг.
Бир куни шогирд устозининг олдига келади ва ўзи ўқиб чиққан китоблари орттирган билимлари ҳақида тўхтовсиз гапириб, уларни бирма-бир санаб бошлайди. Шунда устоз уни уйга, бир пиёла чойга таклиф қилади. Тўхтовсиз гапиришдан тўхтамаётган шогирдни тинглаш асносида пиёлага чой қуя туриб уни тошириб юборади. Буни кўрган шогирд:
— Устоз нима қилаяпсиз, ахир пиёла тўлдик-у, чой тошиб тўкилаяпти!
— Таассуфки, сизнинг шуурингиз ҳам мана шу пиёлага ўхшайди, жавоб берди устоз.
— У бўлар-бўлмас ахборотлар билан тўла ва энди ҳар қандай янги билим унинг чеккаларидан тошиб тўкилаяпти. Бошқа сафар менинг олдимга — бўш пиёла билан келинг.
Никола Тесланинг сўзларини яна бир бор эсга олайлик: «Борлиқнинг ҳар бир миллиметрида сизга қанча керак бўлса, шунча миқдорда энергия бор». Ҳа айнан сизга айтилган ҳар бир сўзда ҳам энергия мавжуд. Шунинг учун, сизга томон йўналган, сиз учун аталганларни қабул қилишга ўрганинг. Бўш пиёла бўлишни ўрганинг. Сизнинг улғайган, омилкор онгингиз, барибир ортиқча ахборотни чиқариб ташлаб, энг зарурини олади. Унга шундай қилиш имконини, яъни истиқболингизга чиққан, сизга аталганларни энергияга айлантириш имконини беринг, ахир!
Mанба: usm.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи