Кўп одамлардан қарздорман.
У қарзларни сира ҳам уза олмасам керак.
Китобни Мардон Ўғузга бағишладим. Нега? Ишонсангиз, бу бола билан умримда учрашмаганман.
Бекорчига ўхшаб фейсбукда ўтиради. Қачон қарама, шу ерда. Ё интернет текин ва чексиз. Ёки бекорчи. Шу бола фейсбукда “Яхши одамлар” деган бир гуруҳ очди. Мақсади – одамларни яхшиликка чорлаш. Сиз бу гуруҳга аъзо бўласиз ва ҳаётингизда кимдан ва қандай яхшилик кўрган бўлсангиз, шуни ёзиб қолдирасиз. Кейин уни ўқиб қолганлар яхшиликни тушунади ва ўзи ҳам яхши одам бўлгиси кеп қолади. Ахир, уни кимдир яхши одам деб орқаваротдан мақтаб турса, ёмонми?
Мардоннинг гуруҳи менга кўп одамлардан қарздор эканимни қайта ёдга солди. Илгари ҳам менга яхшилик қилган одамлар ҳақида ёзишни ният қилиб юрардим. Аммо бу гуруҳ шу ниятимни қатъийлаштирди. Қўлимга қалам олиб “Бисмиллаҳ” деб бошладим. Китобни нега ёзяпман?
Одамлар бу китобни ўқиб қалбларида яхшиларга нисбатан муҳаббат уйғонса.
Одамлар бу китобни ўқиб, атрофларидаги яхшиларни танисалар, керак бўлса, уларни ўзлари учун кашф этсалар ва уларнинг қадрига етсалар.
Одамлар бу китобни ўқиб, яхшиликнинг чегараларини англасалар ва ўзлари ҳам яхши, яна ҳам яхшироқ одамга айланиш истагида ёнсалар, шу йўлда ҳаракат қилсалар.
Қисқаси, шу.
Очиғини айтганда, бу китобда менга яхшилик қилган одамлар ҳақида алоҳида-алоҳида ёзмоқчиман. Бу, балки, умуман қизиқ туюлмас. Ахир, мен киму, менга қилинган яхшиликнинг бошқаларга қандай аҳамияти бор? Гап унда эмас. Гап шундаки, Сиз бу хотираларни ўқиб, ўзингизга қилинган яхшиликни эсласангиз...
ҲИКОЯТ
“Донишманднинг олдига бир одам келди:
–Менда ҳаловат йўқ. Доим касалман. Еганим ичимга тушмайди, – деб шикоят қилди.
Донишманд деди:
–Сенга бахтли яшаш сирини ўргатайми? Икки нарсани унут: ўзингга қилинган ёмонликларни ва ўзинг бировларга қилган яхшиликни. Икки нарсани ёдда тут: сенга қилинган яхшиликни ва ўзинг бошқаларга етказган озорларни”.
Ушбу китобни бахтли бўлиш истагида ёздим.
Китоб туфайли ҳосил бўладиган савоб шу китобда исмлари зикр этиладиган барчага, шу жумладан, Мардонга ҳам ёзилишини Аллоҳдан сўраб қоламан.
Акром Малик, блогер
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...