Баъзан турли кўнгилсиз воқеалар, муаммоларга дуч келамиз. Бу эса, албатта, кайфиятимизга таъсир қилади. Бундай вазиятда муаммони қандай пайдо бўлгани эмас, ундан қандай қутулиш чорасини излаш зарур.
Севимли машғулот
Инсон севимли машғулоти билан шуғулланса, албатта, кайфияти кўтарилади. Айниқса, спорт билан шуғулланган киши тушкун кайфиятдан узоқ юради.
Психологларнинг фикрича, одам бир хил, зерикарли ҳаёт тарзидан қочиши керак. Ҳар бир кунни мазмунли ўтказиш учун вақти-вақти билан ҳаётингизга янгилик олиб киринг. Масалан, хона жиҳозлари ўрнини, соч турмагингиз ёки кийиниш услубингизни ўзгартиринг. Кийим танлашда ҳам кайфиятни кўтарувчи ёрқин рангларни танланг.
Кечиримли бўлинг
Аввало, инсон ҳар қандай вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслиги, қайсидир маънода ўзини бошқара олиши лозим. Ҳар нарсага хафа бўлиш ярамайди. Кечиримли бўлишни ўрганинг. Кечириш — биринчи ўринда қалбингизни ёмон ҳислардан тозалаш ва ўзингизга руҳий азоб бермасликнинг энг қулай йўлидир.
Кулгитерапия
Кулги — ҳар қандай дарднинг давоси. Дунёга кулиб қаранг. Ҳатто, энг оғир дамда ҳам табассум қилинг. Бошқаларда «очиқ чеҳрали инсон», деган фикрни уйғотинг.
Оила даврасида дам олинг
Баъзилар иш деб ўзини унутиб қўяди. Бундайлар, қўйиб берсангиз, уйни ҳам ишхонага айлантиради. Бу эса руҳий зўриқишга олиб келади. Ҳеч бўлмаса, оила даврасида дам олинг. Чунки инсон фақат оила даврасидагина ўзини хотиржам сезади.
Кайфият кўтарувчилар
Кайфиятни кўтарувчи мандарин, апельсин, лимонли чой ва турли ширинликларни тез-тез истеъмол қилиб туринг.
Улар таркибида эфир ёғи бўлиб, кайфият кўтарилишида ёрдам беради. Бундан ташқари, меваларнинг ёрқин ранги инсонни ўзига жалб этиб, хушчақчақлик уйғотади.
Айниқса, цитрус меваларни истеъмол қилиш фойдали. Масалан, банан таркибидаги сертонин кайфиятни кўтарувчи гормон ҳисобланади. Анжир эса бундай вазиятда чарчоқ ва зўриқишнинг олдини олади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади