16:10 / 24.02.2018
6 020

«Юрагимда сенинг исминг бор»

«Юрагимда сенинг исминг бор»
Муҳаббат ҳаётингга ҳеч қандай сўроқсиз кириб келади, деганлари рост экан. Менда шу ҳақиқат яна бир карра ўз тасдиғини топди. Қалбимни севги гуллари безади.

Ўша чиройли қаро кўзларингга тўқнашган оловли нигоҳ юрагимга ишқ титроқларини ҳадя этди.

Дилдора, сени ўзимдан ортиқ севаман!.. Ҳаётда борлигимнинг асосий сабабисан, гулим! Туну кун сени ўйлаб, соғинчларинг асирига айландим. Умримнинг ҳар лаҳзасида, ҳар нафасимда сенинг гулгун чеҳрангни кўрсам дейман.

Туйғуларимдан хабаринг бор. Ахир кўзларим буни яширолмайди. Сен била туриб, мени дийдор бахтидан маҳрум этмоқчи бўлаверасан-бўлаверасан. Нима қилай юракка буйруқ бериб бўлмаса?! Бу ўжар кўнглим ҳар сония сенинг исмингни такрорлаб, ишқ ўтини янада кучли ёқмоқда. Сен бундай азобларга дош беролмаслигинг аниқ. Телба ошиғинг эса қалбига ташриф буюрган буюк ишқнинг барча жабру ситамларига, шу билан бирга ширин азобларига ҳам рози.

Юрагимда фақат сенинг исминг бор. У ер сенинг маконинг…

Дилим пора севги зарбидан,
Интизорман йўлларинг кутиб.
Лекин юрак ишқ озоридан
Дардлар чекар аламлар ютиб.
Олиб кетгин ҳижрон заҳридан,
Раҳм айла, авайла дилим,
Азоб берма, азизам, гулим!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Юрагимда сенинг исминг бор»