Шохжаҳон Жўраев мухлисасига саҳнада қўшиқ куйлашга имкон берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда хонанда Шохжаҳон Жўраевнинг концерти давомида мухлисаларидан бири саҳнага чиқиб, унинг “Гулим” номли қўшиғидан парча куйлагани акс этган видеолар тарқалди.
Видеода томошабинлар хонандага гуллар тақдим этаётгани, улар орасида Тожикистондан келган мухлиса ҳам борлиги кўринади. У санъаткорга гул бериб, “Гулим” қўшиғидан озгина куйлаб беришга рухсат сўрайди. Шохжаҳон Жўраев эса унинг ушбу таронани куйлашини билишини сўраб, саҳнада қўшиқ айтишига розилик билдиради.
Мухлиса қўшиқдан парча ижро этганидан сўнг, залда ўтирган томошабинлар уни қарсаклар билан олқишлайди.
Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турлича муносабат уйғотди. Айримлар қизнинг қўшиқ ижросини илиқ кутиб олиб, унинг овозини мақтаган бўлса, бошқалар танқидий фикрларини билдирди.






























Изоҳлар 0
…