Ўқитувчи ҳожатхонада қамалиб қолган ўқувчисини қутқараётганда ҳалок бўлди

Ўқитувчи ҳожатхонада қамалиб қолган ўқувчисини қутқараётганда ҳалок бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилиянинг Гуарулюс шаҳридаги ФИСК Табоãо тиллар мактабида 24 ёшли ўқитувчи Наяра Кармо ҳожатхонада қамалиб қолган ўқувчига ёрдам беришга уриниб, ҳалок бўлди.
  • Педагог ўқувчига калитни узатмоқчи бўлиб, дераза орқали ўтаётганида гипсокартон панелнинг синиши оқибатида биринчи қаватга қулаб тушди.
  • 21 октябр, чоршанба куни содир бўлган ушбу фожиали ҳодисадан сўнг тезкор хизмат ходимлари ўқитувчининг вафот этганини тасдиқлашди.

Бразилияда 24 ёшли ўқитувчи ўқувчисига ёрдам беришга уринган пайтда ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, Наяра Кармо исмли педагог ҳожатхонада қамалиб қолган ўқувчига ёрдам бериш учун ҳаракат қилган. Бироқ воқеа фожиали якунланиб, ёш ўқитувчининг ҳаёти узилган.

Хабарларга кўра, Наяра ҳожатхонада қолиб кетган ўқувчига эшикни очиш учун калитларни узатишга уринган. Шундан сўнг у ҳудуддан дераза орқали чиқишга ҳаракат қилган. Бироқ у полга ўхшаб кўринган гипсокартон панел устига қадам қўйган. Ушбу панел инсон оғирлигини кўтаришга мўлжалланмагани сабабли, унинг остида синган ва ўқитувчи пастга қулаб тушган.

Фожиали ҳодиса 21 октябрь, чоршанба куни Бразилиянинг Гуарульюс шаҳрида жойлашган FISK Taboão тиллар мактаби биносида содир бўлган. Наяра бинонинг юқори қисмидан биринчи қаватга қулаб тушган. Воқеа жойига етиб келган тезкор хизмат ходимлари уни зинапоя яқинида ётган ҳолда топишган ва вафот этганини тасдиқлашган. Бу ҳақда Need To Know нашри хабар берди.

Мактаб жамоаси ёш ўқитувчининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, унинг меҳнатсеварлиги ва ўқувчиларига бўлган меҳрини алоҳида таъкидлади.

«Най ажойиб ўқитувчи эди. У ўз ишини катта иштиёқ ва фидойилик билан бажарар, барча ўқувчиларини жуда яхши кўрарди. У атрофидаги инсонларни ўзининг самимийлиги, меҳрибонлиги ва касбига бўлган муҳаббати билан ўзига жалб қиладиган алоҳида инсон эди», — дейилади мактаб баёнотида.

Таълим муассасаси вакиллари унинг хотираси ҳамиша қалбларда сақланиб қолишини ҳам қайд этишди.

«Унинг таълимга бўлган муҳаббати, фидойилиги ва қалбларга нур бағишлаган самимияти хотираларимизда ва юракларимизда яшашда давом этади», — дея таъкидлади мактаб маъмурияти.

Маълум қилинишича, Наяра Кармо билан видолашув маросими ва уни дафн этиш тадбири 23 октябрь куни Гуарульюс шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар