Уйга киришингиз биланоқ нафасни бўғувчи ҳидни сезишдан ёмони йўқ. Қуйидаги 5 усул уйингизни тозалик ва ёқимли ҳидлар билан тўлдиришга ёрдам беради.
Кир ювиш машинаси учун салфеткалар
Кирларни қуритиш вақтида қўшиладиган нозик ҳидли салфеткалар фақат бунинг учун керак бўлмайди. Бир-икки дона салфеткани чойшаблар, кийим-кечаклар сақланадиган шкафларга, ҳаво айланадиган тешикларга қўйиб қўйинг ва хоналар ҳавосига ёқимли ҳид бериш учун улар билан плинтусларни артинг.
Ванил экстракти
Пишириқлар пиширишда ишлатиладиган бу восита сизга фақат пазандаликдагина асқотмайди. Бу экстрактнинг бир-икки томчисини электр лампочкасига суриб қўйсангиз уни ёққанингизда хона бўйлаб ёқимли ҳид таралади, ёки икки чой қошиқ экстрактни 20 дақиқа давомида духовкада қиздирсангиз бутун уй ичи нозик ванил ҳидига тўлади.
Қўлбола шамлар
Таркибига одатдаги озиқ-овқатлар — апелсин, лимон, қаҳва донлари ва долчин қўшиб қилинган қўлбола шамлар уйдаги энг муаммоли жойлар— ваннахона, ошхона ва болалар ётоқхоналарига ёқимли ҳид бағишлайди.
Табиий гуллар
Уй ичида гуллар ҳидини яратишнинг энг оддий ва табиий йўли — гуллар ўстириш! Тувакда ўстирилган лаванда, учқат, ялпиз ёки плюмерия ёқимли ҳид таратиш билан бирга хона ҳавосини тозалайди ҳам.
Эфир ёғлари
Уй ҳавосини яхшилаш учун эфир ёғларидан фойдаланиш усуллари сон-саноқсиздир. Махсус диффузорни ишлатишдан ташқари, сиз бу хушбўй ёғларнинг бир неча томчисини ҳаво фильтрларига, хона бурчакларига яширилган пахта думалоқчаларига суришингиз, уларни сувга аралаштириб пуркагич ёрдамида мебеллар ва ёстиқларга сепишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди