Баъзилар сариёғни таркибида холестерин борлиги учун зарарли маҳсулот деб ҳисоблаб, истеъмол қилишни чеклашади. Аммо холестеринни меъёрида қабул қилиш организм учун фойдали ҳисобланади, шу боис ҳам меъёрида истеъмол қилинган сариёғ саломатлик учун зарур бўлган озуқалардан бири ҳисобланади. У айниқса ошқозон учун жуда муҳим. Сариёғ ошқозон деворларини мойлаб, гастрит ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа касалликлари билан оғриган беморларга яранинг тезроқ тузалишида ёрдам беради. Бу унинг таркибида кўп миқдорда А витамини борлиги туфайли юз беради. Шунингдек, сариёғ таркибида катта миқдорда А, B, C, D, E витаминлари мавжуд. Улар бизнинг тери ва сочларимиз гўзаллигига жавобгардирлар. Бу витаминларнинг етишмаслиги эса салбий оқибатларга олиб келади.
Олтин меъёр!
Бу маҳсулотни бир кунда 30 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкинлигини унутманг.
Ҳозирги кунда қадоғида “сариёғ” деб ёзилган ҳамма маҳсулотни ҳам сариёғ деёлмаймиз, тўғрими? Биз бекалар бирор турдаги шу маҳсулотдан харид қиламиз-у сомса ёки бирор ширинлик тайёрламоқчи бўлиб, уни эритганимизда, сариёғдан кўра кўпроқ сув ажралади. Демак, ҳақиқий сариёғ танлашда адашмаслик ва унга сарфланаётган пулимизни ҳавога учирмаслик учун қандай йўл тутмоқ керак? Менимча, қуйидаги маслаҳатларга амал қилсак, кўзлаган мақсадимизга эришамиз ва бизни алдамоқчи бўлган ишлаб чиқарувчиларга қарши тура оламиз, деб ўйлайман.
Таркиби нималардан иборат?
Сариёғ таркиби пастеризацияланган сут/қаймоқдан иборат бўлади. Тамом! Баъзан эса қўшимча тариқасида шакар ёки туз аралаштирилган бўлиши мумкин.
Билиб қўйинг — сариёғ ширин қаймоқли ёки нордон қаймоқли бўлиши мумкин (яъни унинг турлари). Бу ўз навбатида ширин ва нордон таъмли сариёғ эканлигини англатади.
Аксинча, сариёғ бўлмаган, яъни маргарин таркиби қуйидагиларни ўз ичига олади: ўсимлик ёғи, ёғсиз ёки қуритилган сут, шакар, туз, консервант, ароматизатор, истеъмол бўёқлари.
Билиб қўйинг!
Бир бўлак сариёғни иссиқ сув қуйилган чуқурроқ идиш ичига солинг. Агар маҳсулот бир текис бўлиб эриса — демак, қаршингизда ҳақиқий сариёғ!
Аммо маҳсулот бўлакларга бўлиниб, парчаланиб кетса — демак, ўсимлик ёғидан тайёрланган ва у сариёғ эмас.
Ҳақиқий сариёғ:
Ёрқин сарғиш ва тўқ сарғиш рангда бўлади, аммо ранги бир текис бўлади.
Яна бир тажриба
Сариёғни хона ҳароратида стол устида қолдиринг. Агар маҳсулот юзасида йирик сув томчилари ҳосил бўлса, демак, қаршингизда қалбаки сариёғ турибди.
Унутманг!
Аксарият сариёғларда ҳид бўлмайди. Агар сариёғдан жудаям кучли ҳид келаётган бўлса(ёқимли ифор бўлса-да) демак, унга ароматизаторлар қўшилган.
Шунингдек, асл сариёғни бўлганингизда ёки нонга суртганингизда, табиий сутдан тайёрланган сариёғ уваланмайди.
Манба: Tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин