date
views 6 367

Онасини "мот қилган" қизалоқ...

Онасини "мот қилган" қизалоқ...
Қизалоқ ошхонада ўтирар, онаси идиш-товоқ юварди. Бир пайт онасининг қора сочлари орасидан кўриниб турган оқ толаларга кўзи тушди. Ҳайрон бўлиб сўради:
— Нега сочингизда оқлар бор, ойижон?

Она жавоб берди:
— Ҳар хато қилганингда, мени ранжитганингда, гапимга қулоқ солмаганингда сочимдан битта қора тола оқариб қолади.

Бу гапни эшитиб қизалоқ бир муддат ўйланиб қолди, кейин олдингидан ҳам ҳайратланиб деди:
— Унда бувимнинг ҳамма сочлари қандай қилиб оппоқ бўлиб қолган?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Онасини "мот қилган" қизалоқ...