Ўзимизни парваришлаш учун тез-тез танамизни эрта қаритадиган зарарли одатлардан воз кечиб туришнинг ўзи етарли.
Биз вақтни секинлата олмаймиз, аммо ҳеч бўлмаганда зарарли одатларимизни ташласак умримизга умр қўшилиб, тенгдошлар даврасида уялиб қолмаймиз.
Хафагарчилик
Ҳар хил сабаб ва баҳоналар билан асабийлашишни бас қилинг! Ҳа, биз тушунамиз, ишингиз масъулиятли, болалар, турмуш ўртоғингиз, набиралар дегандек. Агар барчасидан узоқроқда, ҳеч бўлмаса йилига бир марта мунтазам равишда дам олмасангиз, албатта, саломатлигига эътибор бериб, массаж оладиган, санаторий ва дам олиш уйларида ҳордиқ чиқарадиган жамоадошларингиз ва дугоналарингизга нисбатан эрта қарий бошлайсиз.
Агар сиз ўзингизни ўйламасангиз, у ҳолда ким сиз учун қайғуради?
Нотўғри овқатланиш
Бугунги куннинг энг кўп гапирилаётган ва энг кўп эътибор қаратилаётган долзарб мавзуси нотўғри овқатланиш эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Йигирма беш ёшгача кунига биттадан шоколад, газли ичимлик, қовурилган картошка истеъмол қилишингиз мумкин. Аммо ўттиз ёшга яқинлашганингизда ёки ундан ошганингизда бу мумкин эмас. Айниқса, шакар ва спиртли ичимликлар мумкин эмас. Униси ҳам, буниси ҳам терининг эластиклик ҳолатини камайтиради. Шунинг учун ҳам бундай нарсалардан йироқ бўлишга ҳаркат қилиб, печенье, конфет ва пишириқлар ўрнига кўпроқ мева ва сабзавотлар енг.
Ўриндиқ ва курси
Агар куннинг кўп қисмини компьютер қаршисида ўтказасизми ёки қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган аёлларга нисбатан тезроқ ҳаракат қиласизми? Фақат фаоллик, фақат мушаклар ва пайлар зўриқиши, фақат кардиомашғулотгина сизга эллик ёшда ҳам ёш ва бардам кўриниш имконини беради. Ҳар соатда беш дақиқалик чўзилиш машқларини бажаринг. Ҳар куни юриш (яхшироғи, югуриш) ва фитнес каби фаол ҳаракатлар учун сарфлаган вақтингиз 40 дақиқадан кам бўлмасин.
Уйқуга тўймаслик
Доимий уйқусизликка ҳеч қандай баҳона ўтмайди! Ҳар бир қисқартирилган тун билан сиз нафақат умрингизни, балки гуллаб-яшнаган ёшлик даврингизни ҳам қисқартирасиз. Тинкаси қуриган, чарчаган ва териси ер каби кулранг тус олган бир аҳволда кўринишни истайсизми? Агар бундай бўлишини истамасангиз, қоида қатъий: уйқу вақти камида 7 соат.
Чекиш
Чекувчи аёллар терисига тамакидан тезроқ воз кечган аёлларга нисбатан кўп ажин тушиши кафолатланади. Кўз, оғиз атрофи ва пешонада тамаки чекиш оқибатида пайдо бўлган майда ажин ариқчаларини ҳеч бир йўл билан кетказишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам нима қилсангиз қилингу, лекин ўзингизни заҳарлашни тўхтатинг!
Тартибсиз кун
Режалаштириш асабийлашишни камайтиради. Стрессни камайтириш эса ўз навбатида йирик ажинларни бартараф этиб, янгилари пайдо бўлишига халақит қилади. Мана сизга бардавом ёшлик!
Кунлик ва ҳафталик режа тузишни ўрганинг — бу сизга туйилганидан анча жўн ва осон. Қачонки кун ёки ҳафта давомида қачон, қаерга боришингиз ва нима қилишингиз кераклигини аниқ билсангиз, ҳаммасини эслаш учун асабларингизни зўриқтириб, куч сарфлаб ўтирмайсиз. Кун давомида фақат қайси пунктларни уддалашингизни аниқ биласиз. Албатта, ўз вақтида ухлаш ҳам жуда муҳим!
Уйқудаги нотўғри ҳолат
Қорин билан ётиб ухлаш зарарли! Ҳеч бўлмаганда юзларингиз учун. Агар, тунлари бир томонга ёнбошлаб ухлашга мойил бўлсангиз, вақт ўтиши билан терингизнинг худди шу томонида қат-қат чизиқлар ҳосил бўла бошлайди. Бундай вазиятдан сизни фақат атлас ёки ипак ёстиқларгина қутқариб қолиши мумкин.
Хонани ортиқча иситиб юбориш
Агар қиш фаслида уйингиз совуқ бўлса, бирорта ҳам ҳавони намлантирувчи ускунасиз учта иситкич ёққандан кўра, яхшиси, қалинроқ кийининг. Аксинча иш тутинг: ҳар бир хонага ҳавони намлантирувчи ускуна қўйинг, кечаю кундуз ишласа ҳам майли, иситкичдан эса вақти-вақти билан қисқа муддатга фойдаланинг. Шунда терингиз кўпроқ намликни ушлаб қолади ва узоқ вақтгача ёшлигингизни сақлаб қолишга эришасиз.
Гавдани нотўғри тутиш
Агар қоматингизни эгиб юришга одатланган бўлсангиз, демак, ўз ёшингизга нисбатан катта кўринасиз. Тўғри ва тик қомат атрофдагиларда ҳамиша ўз соҳиби ёки соҳибасининг ёш, чиройли, тетик, ўзига ишонган ва қатъиятли инсон эканини билдирувчи илиқ таассуротларни уйғотади. Чунки фақат ёшлик табиатан қийинчиликлар дўли остида букилмайди ва уларни виқор билан енгиб ўта олишга қодир. Токи кексайиб, қари ва заиф нуронийга айланиб қолмагунингизча гавдангизни тўғри тутинг, ўзингизни ҳамиша назоратда ушланг, гавдани тўғриловчи махсус корректорлардан фойдаланинг.
Косметикани суистеъмол қилиш
Айрим аёллар косметикасиз ўзларини худди кийимсиз инсондек ҳис этишади. Бу нотўғри. Терисидаги нуқсон ва камчиликларни яширишга ҳаракат қилиб, пулини тональ крем ва тен учун эмас, балки парваришловчи воситалар ва косметолог хизматига сарфлаган аёл соғлом ва жозибадор кўринишга эга бўлади. Сиз гримдан қанча узоқ фойдалансангиз, бир кун келиб одамлар қаршисига макияжсиз чиқа олмай қоласиз. Косметика қатламлари остида терингиз икки баробар тезроқ қарий бошлайди. Бу сизга керакми?
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди