Шоколад кўпчилигимиз учун севимли ширинлик ҳисобланади. Шоколадларнинг тури жуда кўп. Уларни танлашда нималарга эътибор беришимиз лозим?
Қайси шоколад фойдалироқ — аччиқ, қорамтир ёки сутлими?
Шоколаднинг бу турлари бир-биридан таркибидаги какао маҳсулотлари миқдори билан фарқ қилади. Аччиқ шоколадда улар 55 фоиз, классик шоколадда 35 дан 55 — 60 фоизгача, сутлида эса 35 фоиздан камроқни ташкил қилади.
Охиргисида шакар ва сут кўпроқ (бу қуруқ сутли зардоб ёки қуруқ сут бўлиши мумкин). Айнан шунинг учун таркибида умуман сут бўлмаган аччиқ шоколад анча парҳезлироқ ҳисобланади.
Оқ шоколад — бу ҳақиқатан ҳам шоколадми?
Ҳа. Унинг таркибида, албатта, какао-ёғ, кўпроқ сут бўлиши, лекин қирилган какао бўлмаслиги керак. Шунинг ҳисобига унинг ранги оқ бўлади. Бундан ташқари, одатда, бундай шоколаднинг таркиби шакар, «бурбон» ванилини, лецитиндан иборат бўлади.
Шоколадни қандай сақлаш керак?
Унинг учун энг қулай ҳарорат — 5 дан 18 даражагача. Шунинг учун шоколадни музхонада сақлашнинг кераги йўқ.
Шундай бўлса ҳам, агар сиз совуқ ширинликни хуш кўрсангиз, уни совуткичнинг конденцатларсиз ва ёруғлик тегмайдиган бир бурчагида сақланг. Акс ҳолда шоколаднинг ташқи кўриниши тез ўзгаради. У ўз сифатини йўқотмайди, лекин юзаси оқиш чангсимон қатлам билан қопланади.
Шоколад қандай ўралган бўлиши керак?
Албатта, фольга ёки флоу-пак — шоколадни зарарланиш ва қуёш ёруғлигидан ҳимоя қилувчи махсус плёнка билан ўралган бўлиши керак. Унинг устидан эса — қоғоз ёки картон бўлиши лозим.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди