07:02 / 22.05.2018
11 590

Қуръон таржимасини ўқиганга қанча савоб берилади?

Қуръон таржимасини ўқиганга қанча савоб берилади?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳнинг Каломидан битта ҳарф ўқиса, унга битта савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баравар кўпайтирилади. Мен алиф лом мимни битта ҳарф демайман. Алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф, мим бир ҳарфдир” (Термизий, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

Карами кенг Аллоҳ Қуръон ўқиган бандасига жуда кўп ажр-савоб беради. Бунинг учун биринчи навбатда Қуръонни тўғри ўқиш қоидалари ўрганилади. Сабаби Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига ўнта савоб олиш учун Каломуллоҳни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш керак.

Баъзи инсонлар савоб талабида кўпроқ Қуръон таржимасини ўқийдилар. Аллоҳ ибодатларини ҳусни қабул қилсин! Қуръон таржимасини ўқиш ҳам савобли иш. Бироқ ҳадисдаги ваъда Мусҳафи шарифни араб тилида, бехато ўқийдиган кишиларга берилган. Арабча ўқишга қийналадиганлар ҳам ниятларига яраша ажр оладилар, иншааллоҳ.
Зиёвуддин РАҲИМ.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қуръон таржимасини ўқиганга қанча савоб берилади?