19:53 / 31.05.2018
6 367

Маликамиз романтикага қарши!

Маликамиз романтикага қарши!
Яна ҳар хил хаёлларга бориб юрманг: мен хотинимдан шикоят қилмоқчи эмасман. Худога шукур, беш йилдан бери бинойидек яшаб келяпмиз. Фақат... шу келингизнинг ўта реалистлиги, ҳисоб-китобга ўчлиги бор-да... Ахир инсон сал гўзалликка, орзу-ҳавасга, борингки... романтикага мойил бўлиши керак-ку?

Ҳеч кимга айтмасангиз,қалбимиз соҳибаси билан орамизда бўлиб ўтган бир ҳангоманишипшитиб қўйсам, ғийбат эмас, шунчаки... майли сиз айтгандек ҳасрат бўла қолсин.

Куни кеча тўйимизга нақ бешйил бўлди. Бешйил-а? Ахир бу кунни нишонлаш керак-ку? Лекин Маликамиз (йўқ, мақтавормаяпман, исмлари шунақа) бунақа тадбирлар билан келишолмайдилар. Ҳатто, туғилган кунларни ҳам ўта оддий, камчиқим ўтказиш тарафдори. Шунақалигини билсам-да, бу гал бу кечани бошқачроқ нишонламоқчи бўлдим. Тўғрироғи, сюрприз қилмоқчи эдим. Беш йилда бир марта бир романтик кеча бўла қолсин. Ишдан вақтлироқ қайтиб, тараддудни бошладим.

Хуллас, ҳамма нарса муҳайё. Ҳаммаси худди севги муҳаббат ҳақидаги кинолардагидек. Ёқимли мусиқа таралади. Атрофда атиргулларнинг муаттар ҳиди. Кеча ўзим ёзган махсус шеърни эсимдан чиқмасин деб пичирлаб ўтирибман. Мана, ниҳоят, Маликамиз ишдан чиқиб, боғчадан Султонимиз (эркалатаётганим йўқ, ўғлимизнинг исми шунақа) олиб, йўл-йўлакай дўкондан ул-бул харид қилиб, келяптилар.

Эшик қўнғироғи жиринлаши билан махсус кийимларда унга пешвоз чиқдим.

Маликамиз ҳар доимгидек тунд кайфиятда кириб келди.

— Уфф, қайси бекорчи подъездга атиргул лачакларини сочиб ташлабди. Ўғлингизга қараб туринг, мен супуриб чиқмасам...

Шошманг, - дедим Султонимизни унинг қўлидан олиб, пешонасидан ўпарканман.Ахир бу гулларни сизнинг йўлингизга пойандоз қилиш учун мен сочгандим.

Маликамиз асабий бош чайқади:

— Оббо эринмаган банда-ей, бир ками...кейин менга қараб шаҳло кўзлари баттар катталашди.Ие, ҳа? Оқ кўйлак, қора костюм... Қаёққа? Ие Алимардон поччамнинг мўйловидай галстук ҳам тақвопсиз? Нима бало, бабочка тақиб, «Заковат»га чиқмоқчимисиз?

Оббо, бунга романтика ёқмаса нима қилай?

Бир амаллаб унга бугун байрам эканини тушунтирдим. Оҳиста қўлидан тутиб, безатилган хонага бошламоқчи бўлди:

Қани маликам, нозик қўлингиздан тутиб, бахт кошонасига таклиф этсам, камтарона дастурхон...

— Майли, майли, Султонингиз иштонини ҳўллаб қўйганди йўлда, шуни алмаштириб чиқай,кейин...

— Пластмасса экан шекилли, еб бўладими десам. Нима деётгандингиз?

— Ойи, чишша қиламаааан!

— Қўйинг-е, қитиғим келяпти, шунақа қилиқларингизам бор бўлсин-да!

Ваннахонада анча куймаланиб бир нималар қилиб, уй кийимида махсус хонага кирди Маликамиз.

— Вой дадаси, нима бало, чироқ ўчдими? Ана ваннахонада ёқиқ-ку? Шошманг запас лампочка...

— Маликам,шунчаки бугунги оқшомимиз пуштиранг шамлар ёғдуси остида кечсин деб...

— Э, қанақа нарсаларни ўйлаб юрасиз-а?

Хотиним шартта чироқни ёқиб, шамларни пуфлаб ўчирди. Шу аснода стол устида турган, ўртаси оқ атиргуллар билан 5 рақами ажралиб турган қип-қизил гуллардан ибораткаттакон гулдаста ва дастурхон устида улкан қўш юрак тасвири ичидаиккита оққуш шакли ишланган тортга қараб кўзлари шокосадан чиққудек бўлди:

— Вой худо, шўримиз қуриди-ку? Бу гулдастаю торт учунучун камида битта ойлигингиз кетгандир?

— Ярим ойлигимкетди, холос, - дедим унинг куйинаётганидан ажабланиб.Ахир бугун сиз билан бахт қасрига қадам қўйганимизга нақ беш йил бўлди. Ана шу қутлуғ кунга атаб кеча битта шеър ўқигандим.

Бу пайтда Султонимиз тортнинг устидаги иккита оққушнинг ҳайкалини олиб қийқириб югура бошлаганди. Эндигина шеър ўқий бошалагнимда, Маликамиз ерга урса осмонга сапчийдиган султонимизни қува кетди. Кейин оққушларни бирма-бир кўриб, дастурхоннинг бир четига қўйди:

Мен кўзларимни юмиб шеър ўқишда давом этдим:

Эй менинг маликам, қаро кўзлигим,

Қалбимнинг баҳори, ширин сўзлигим...

Худди шу аснода яна султонимиз кўринди. Хуллас, Маликамиз ўғилларини уриша уриша яна чиқиб кетди. Шеърхонликдан иш чиқмаслигини билиб, телефонимдаги эрталаб юклаб олинган Штрауснинг «Баҳор овози»ни ёқиб қўйдим.

Бир пайт яна маликамизнинг норози овози янгарди:

— Яна шу зерикарли мусиқами? Ундан кўра Юлдузнинг янги концертини эшитайлик.

— Азизам, бу Штраус-ку? Классика! Келинг бугун битта вальсга тушайлик.

Очиғи шу пайтгача Маликам билан вальсга тушмаганман. Бир қўлидан тутиб, белига қўл юборсам, сапчиб тушди:

...Хуллас, тўйимизнинг беш йиллиги шу тахлит романтика билан нишонланди. Ана, Маликамиз султонимизни бағрига босганича донг қотиб ухлаяпти. Мен эса, дераза оша мўралаётган тўлин ойга тикилганча романтик хаёллар суриш билан бандман.
Оташин Қалб

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Маликамиз романтикага қарши!