Манбаларда ибодатдан кейин қўлларни юзга тортиш суннат экани айтилади, деб ёзади «Muslim.uz».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таолога ибодат қилганда қўлларингизни кўтариб, кафтларингизни очиб туринг, уни асло тескари тарафга ўгирманг. Ибодатни тугатгандан сўнг очиқ кафтларингизни юзингизга суринг», деганлари айтилган.
Бошқа бир ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Аллоҳнинг Расули уйқуга ётишдан олдин қўлларини очиб Фалақ, Нас ва Ихлос сураларини ўқиб кафтларига дам солганини ва қўлларини бутун танасига уч марта сурганини кўрган эдим. У зот касал бўлиб қолганларида менга шундай қилишни буюрган эдилар», деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Расули дуо учун кўтарган қўлларини юзларига сурмасдан туширмас эди», деганлар (Термизий ривояти).
Баъзи уламолар бу ҳаракатни қуйидагича шарҳлаганлар: «Аллоҳ таоло ҳеч қайси ибодатни ва Ўзидан раҳмат-у мағфират сўраб илтижога очилган қўлни эътиборсиз қолдирмайди. Шунинг учун ана шу дуони инсон танасининг энг кўринарли жойига етказиб қўйгани дуруст бўлади». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди