Ўзбекистонда 11 та футбол клуби тадбиркорларга берилади

1 дақиқа ўқиш250
Ўзбекистонда 11 та футбол клуби тадбиркорларга берилади

Ўзбекистон Суперлигасининг 11 та клуби тадбиркорларга ишончли бошқарув асосида бериш учун танловга қўйилади. Янги тизим клубларга хусусий маблағ ва замонавий бошқарувни кенгроқ жалб этишга қаратилган.

Қайси клублар бошқарувга берилади?

Танлов «Бунёдкор», «Бухоро», «Динамо», «Қизилқум», «Навбаҳор», «Насаф», «Нефтчи», «Локомотив», «Машъал», ОКМК ва «Пахтакор» клубларини қамраб олади.

Талабга кўра, клубларни ишончли бошқаришни истаган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳи профессионал клубнинг йиллик барча харажатларининг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағлари киритиши керак.

Тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади?

Клубларни бошқарувга олган тадбиркорлар учун бир қатор енгилликлар назарда тутилган:

  • клуб фаолиятига йўналтирилган айрим ҳомийлик маблағлари бўйича фойда солиғи ҳисобида имтиёз;

  • футболчилар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз ва ижтимоий солиқнинг 1 фоизлик ставкаси;

  • клубни сотиб олиш ёки спорт объектларини қуриш ва таъмирлаш учун 5 йилгача, 14 фоиз ставкада кредит олиш имконияти;

  • тадбиркор маҳсулот ва хизматларини МТРК тизимидаги марказий ва ҳудудий телеканалларда реклама қилишда 50 фоиз чегирма.

Янги ёндашув клубларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, бошқарувда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?