Samsung арзон Galaxy смартфонлари тўпламини қисқартириб, кабелдан ҳам воз кечди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Samsung арзон Galaxy смартфонлари тўпламини қисқартириб, кабелдан ҳам воз кечди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Samsung компанияси Galaxy A07s ва Galaxy A08 каби арзон смартфонлари қутидан USB-C кабелини ҳам олиб ташлади.
  • Бу ўзгариш, аввалроқ Galaxy S21 сериясидан бошлаб қувватлаш блокларининг йўқолишига ўхшаш, фойдаланувчилар учун қўшимча харажатларни юзага келтириши мумкин.
  • Galaxy A07s 7-сентябрда сотувга чиққан бўлиб, Galaxy A08 эса тахминан 115 доллардан бошланади ва MediaTek Ҳелио G99+ процессори ҳамда 6000 мА·ч аккумулятор билан жиҳозланган.

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг ҳамёнбоп смартфонлари комплектациясини янада қисқартиришга қарор қилди. ixbt.com маълумотига кўра, Galaxy A07s ва Galaxy A08 моделлари харидорлари қутичадан нафақат қувватлаш блокини, балки USB-C кабелини ҳам топа олмайдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу ўзгариш биринчилардан бўлиб таниқли блогер Иззи Бое томонидан Galaxy A08 моделини қутидан чиқариш жараёнида аниқланди. Янги қурилмалар қутисидан фақат смартфонинг ўзи, қисқача қўлланма ва СИМ-карта учун сканеригна ўрин олган, холос. Ушбу қадам бюджет сегментидаги қурилмалар харидорлари учун қўшимча харажатларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Samsung флагман қатордаги Galaxy S21 авлодидан бошлаб қувватлаш блокларини қутидан чиқариб ташлай бошлаган эди. Бироқ, шундан кейин ҳам USB-C кабели тўпламнинг ажралмас қисми бўлиб қолаётганди. Эндиликда компания ушбу сўнгги зарядловчи аксессуардан ҳам воз кечишни бошлагани технология бозорида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бюджет сегментидаги янги стандартлар

Мазкур қарорнинг нақадар кескин эканини таққослаш жараёнида яққол кўриш мумкин. Масалан, оддий Galaxy A07 модели ҳали ҳам қутисида USB-C кабели билан таъминланади. Шу боисдан ҳам Galaxy A07s ва янгироқ Galaxy A08 моделлари фойдаланувчидан блок ва симни алоҳида сотиб олишни талаб қилувчи илк ҳамёнбоп қурилмаларга айланмоқда.

Жорий йилнинг 7-сентябрида айрим бозорларда сотувга чиққан Galaxy A07s модели аслида ўзидан олдинги версиянинг янгиланган кўриниши бўлиб, у қутиёқ Android 16 операцион тизими ҳамда MediaTek Ҳелио G99+ процессори билан таъминланган. 2026-йилги 4G смартфони бўлган Galaxy A08 эса янада илғор техник хусусиятларни намойиш этади.

Хусусан, Galaxy A08 модели базавий 4/64 GB версияси учун тахминан 115 доллар, 6/128 GB талқини учун эса 135 доллар атрофида баҳоланмоқда. Ушбу қурилма MediaTek Ҳелио G99+ чипи, LPDDR5X хотираси, ҲД+ пикселлар сонига эга 6,7 дюймли экран ҳамда 25 ваттли тезкор қувватловчи 6000 мА·ч аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, унинг корпуси IP64 стандарти бўйича чанг ва намликдан ҳимояланган.

Қурилманинг тахминан 115 долларлик бошланғич нархи ҳисобга олинса, тўпламда кабелнинг йўқлиги айниқса сезилади. Эндиликда мос келувчи аксессуарларга эга бўлмаган харидорлар ушбу воситаларни алоҳида харид қилишларига тўғри келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?