00:30 / 26.06.2018
6 720

Мунажжимлар башорати: 26 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 26 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз ўзингизда мавжуд бўлган молиявий имкониятларни маҳкам тутган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Ана шунда моддий жиҳатдан инқирозга юз тутмайсиз. Билим олиш, муҳим ҳужжатлар билан ишлаш ва иш юзасидан фойдали учрашувлар мароқли ўтади. Агар тижоратчи, тадбиркор бўлсангиз, кун давомида сизга рўбарў келиши мумкин бўлган шафқатсиз рақобатга тайёр туринг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 июнь эрталабданоқ ишларингиз бароридан келиши кутилади. Агар ўз айбингиз билан йўл-йўлакай тўсиқларга дуч келмасангиз, кун бўйи омад сиздан юз ўгирмайди. Ҳар бир режалаштирилган ишни эҳтиёткорлик, сергаклик билан амалга оширинг. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида узоқ муддатга мўлжалланган фойдали шартномаларни имзолашлари мумкин. Агар тушдан кейин иш жойингиздаги раҳбарлар сизни хизмат сафарига жўнатса, бош тортманг. Бу сафар сизга биринчи навбатда молиявий наф келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кун давомида кўп гапириш ўрнига кўпроқ ҳаракатлар содир этинг. Бажарилиши муҳим бўлган ишларни тезроқ тугатишга ҳаракат қилинг. Шунда молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Шахсий ҳаётда ўзингизга ҳаддан ташқари бино қўйишингиз сира керак эмас. Акс ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан бу ҳаракатингизга арзирли жавоб олишингиз ҳеч гап эмас. Қайсарликларни бугунча ҳеч ким кўрмайдиган, сезмайдиган жойга беркитиб қўйинг. Кечқурун баъзи дўстларимизга сердаромад иш таклиф этишлари мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 июнда азалдан кутган ва орзулаган ишларингиз худонинг карами билан осон битади. Демак, сиз эрталабданоқ аъло кайфиятга эга бўласиз. Яқин келажак ҳақида янги режалар тузишни бошласангиз ҳам ярашади. Чунки айнан бугун тузилган режалар, орзулар, умидлар албатта ҳақиқатга айланади иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қачонлардир қарз олган одам қарзини қайтариши мумкин. Бу молиявий аҳволингиз кечқурунгача бормай яхшиланади деганидир. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун таваккалчиликка асосланган ҳар қандай ҳаракатлардан юз буринг. Улар сизга яхшилик келтирмайди. Аксинча, ихтиёрингизда боридан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ҳар бир ишни етти ўлчаб бир кесган ҳолда адо этинг. Кун давомида ҳамкасбларнинг айримлари билан орангизда қарама-қарши фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Бу кўпроқ юқори лавозимли дўстларимизга тааллуқли. Молиявий аҳволингизни янада яхшилаш учун қўшимча даромад келтирувчи иш топинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 июнь куннинг биринчи ярмида атрофингиздаги баъзи кимсалар билан жанжалли вазиятлар юзага келиши кутилади. Демак, сиз ниҳоятда босиқлик билан, депрессия ҳолатига тушмайдиган даражада сўзлай билишингиз тавсия этилади. Шахсий ишлар юзасидан кун давомида яқин масофага сафар қилишингиз мумкин. Баъзилар табиат қўйнида дам олиш учун йўлга чиқишлари эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Ижодкорлар кечқурунга бориб янги яратган асарини кўнгли яқин инсонларга кўрсатиб, арзирли мақтовлар эшитишади, олқишларга сазовор бўлишади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ақлий меҳнат билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Бу иш сизга олқиш-у, эътибордан ташқари, моддий наф ҳам олиб келади. Бажарган ишингизни ўзгаларга кўз-кўз қилишдан тийилманг. Чунки мақтовга арзигулик ишларни бажаришингиз тайин. Муҳаббатда ўз манфаатларингизни биринчи ўринга қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ҳис-туйғулар асирига айланиб қолишдан сақланинг. Туйғулар бугун сизга кўнгилсизлик келтириши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичиб ётсангиз, тушларингиз тотли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 июнь куни шахсий ҳаётингизда қувонарли ҳолатлар кўпайиши кутилади. Лекин молиявий масалада бугун бардошлироқ бўлишингизга тўғри келади. Худонинг куни-да, бугун даромад сал орқага кета бошлаши кузатилади. Ўзингизда бор имкониятлардан жуда сергаклик билан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда хафагарчиликлар юзага келмаслиги учун шахсий принципларингизга суянган ҳолда иш тутинг. Кечқурун тақдири азалнинг ўзи сизга қувончли лаҳзаларни ҳадя этиши эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Осмонўпар орзулар, режаларга берилманг. Барибир тақдирда бори бўлади. Хаёлпарастликдан нари бўлган ҳолда реал ишларга қўл уринг. Майли, кечга қадар қора терга ботиб ишланг, афсус чекмайсиз. Бугун худойим сизни бераридан қисмайдиган бўлиб турибди. Махфий режаларингиз бўлса, уларни энг яқин инсонингизга ҳам гуллай кўрманг. Кечқурун ёши ўтган қондошларнинг муаммоларини ҳал қилиб беришингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 июнь эрталабданоқ миянгизга ниҳоятда ёрқин ғоя келиши мумкин. Бу ғоя профессионал касбингиз билан боғлиқ бўлиб, ишда, ҳамкасблар ва раҳбарлар қаршисида обрўйингизни икки поғона юқорилатиб қўйиши кутилмоқда. Ғоянинг асосий жиҳати шуки, у жуда сердаромад. Саломатликдан бугун кун давомида шикоятингиз бўлмайди. Ҳаво иссиқ лаҳзаларда қуёш тиғида узоқ қолиб кетманг, касалга чалинишингиз эҳтимоли бор. Спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишдан тийилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ҳатто, иш жойингиздаги раҳбарлар билан жиддий гаплашиб олишга тўғри келса-да, принципларингиздан воз кечманг. Чунки сизни текшириб кўриш учун атайин бошингизни айлантирувчи турли машмашалар ўйлаб топишлари ҳам мумкин. Муҳаббатда мулойимроқ, одамохунроқ бўлинг. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингизга путур етмайди. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 июн куни эрталабданоқ кайфиятингиз ҳам, ишларингиз ҳам тобида бўлади. Янги танишлар орттирасиз. Муҳаббатда совуққонликдан сақланинг. Керак бўлса, андишани ҳам бир четга йиғиштириб қўйиб, ўз манфаатларингиз йўлида олға боринг. Ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун олисда яшайдиган қондошлардан бири меҳмон бўлиб келиши мумкин. Барибир кечки тоза ҳаво сайрини қолдирманг. Бу саломатлигингиз мустаҳкамланишида алоҳида аҳамиятга эга.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 26 июнь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?