Мурод Назаров қандай машинада юришини маълум қилди: "Ўзим машина ҳайдамайман" (видео)

«Pulnews» кўрсатуви бошловчиси, блогер Жаҳонгир Латипов билан суҳбатда таниқли тадбиркор Мурод Назаровга қайси автомобильда юриши ҳақида савол берилди.
«Мурод Назаров қанақа машинада юрадилар?» дея сўралганида, тадбиркор сўнгги пайтларда Chevrolet Tahoe автомобилидан фойдаланаётганини айтди.
«Мен охирги пайт Tahoe'да юрибман. Америкага бориб келганимда у ерда катта машиналарда юришаркан. Менга ёқди. Кенг машинада юриш энди қулайроқ. Қўполроқ, лекин ўзим ҳайдамайман. Олдин ҳайдардим, етти-саккиз йилдан бери ўзим машина ҳайдамайман. Ҳайдовчим бор, у билан юрамиз», — деди Мурод Назаров.
Шундан сўнг ундан нега айнан Tahoe’ни танлагани, нега Gelandewagen ёки Rolls-Royce’да юрмаслиги сўралди.
«Gelandewagen бор. Лекин уни камдан-кам, ҳафтада бир марта қаергадир шу ғуборим чиқса ҳайдайман. Ўзим эса Tahoe’да юраман. Ичи кенг, мазза қилиб орқада ўтириб кетаман», — дея жавоб берди тадбиркор.
Суҳбатдан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам Мурод Назаровнинг танловига эътибор қаратди. Айрим кузатувчилар тадбиркорга ҳавас қилганини ва ўзларига ҳам шундай автомобиллар насиб этишини тилаган.
Сиз Мурод Назаровнинг ўрнида бўлганингизда, қандай машинада юрган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…