Кореяда девор ва шифтларда ҳаракатлана оладиган робот яратилди

Кореяда девор ва шифтларда ҳаракатлана оладиган робот яратилди

Жанубий Кореяда кемасозликдаги хавфли ва мураккаб ишларни бажаришга мўлжалланган Diden Spider номли тўрт оёқли робот яратилди. У оёқларидаги кучли магнитлар ёрдамида металл юзаларга ёпишиб, вертикал деворлар, эгри пўлат конструкциялар ва ҳатто шифтларда ҳаракатлана олади.

Робот Diden Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, кемалар қурилишида пайвандлаш, техник кўрик ва бошқа вазифаларни бажариш учун мослаштирилмоқда. Унинг асосий афзалликларидан бири — одамлар учун тор, баланд ёки хавфли бўлган жойларга кира олишидир.

Diden Spider Samsung Heavy Industries кемасозлик корхонасида ҳам синовдан ўтказилган. Синовлар давомида робот кемалар қурилишида ишлатиладиган пўлат конструкциялар бўйлаб ҳаракатланиши ҳамда пайвандлаш ишларини бажариш имкониятини намойиш этган.

Мутахассислар бундай роботлар келажакда кемасозликда инсон учун хавфли ва такрорий вазифаларни автоматлаштиришга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Diden Robotics эса технологияни пайвандлашдан ташқари, инспекция ва бошқа саноат жараёнларида ҳам қўллашни ривожлантирмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар