09:16 / 10.07.2018
6 475

Олимлар "узоқ умр қўриш сири"ни очишди

Олимлар "узоқ умр қўриш сири"ни очишди
Тоза ҳавода сайр қилиш инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади ва барвақт ўлим хавфини анча камайтиради. Бундай хулосага Шарқий Англия университети олимлари келишди.

Илмий гуруҳ 290 млндан кўпроқ одам иштирок этган, 20 та давлатдан 140 дан кўпроқ тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Университет олимлари яшил ҳудудларда чексиз бўлиш имконига эга бўлган ва тоза ҳавода кам вақт ўтказувчи пациентларнинг кўрсаткичларини солиштиришган.

“Биз яшил дарахтлар орасида бўлиш соғлиқ учун турфа ва катта устунликларга эгалигини аниқладик. Бу иккинчи турдаги қанд касаллиги, юрак томир касалликлари, барвақт ўлим ва барвақт туғиш хавфларини камайтиради, уйқу давомийлигини узайтиради”, деб айтилган тадқиқотда.

Бундан ташқари, очиқ ҳавода сайр қилиш стресс даражаси, қон босими, юрак ритми ва соғлиқнинг умумий кўўрсаткичларига ижобий таъсир қилар экан.

“Яшил ҳудудлар яқинида яшовчи одамлар жисмоний фаоллик ва мулоқот учун кўпроқ имкониятга эга бўлсалар керак. Шу билан бирга табиий ҳудудларда мавжуд турли бактериялар таъсири иммун тизимга ижобий таъсир қилиши ва яллиғланишлар ривожланишини камайтиради”, деб айтмоқдалар олимлар.

Мутахассисларнинг фикрича, сайр қилишнинг саломатликка ижобий таъсири сабабларидан бири ўсимликлар томонидан ҳосил қилинувчи ва бактериялар кўпайишини тўхтатувчи биологик фаол моддалар – фитонцидлар бўлиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, очиқ ҳавода бўлиш касалликлар олдини олишнинг ажойиб усули ва дори-дармон билан даволашнинг муқобили ёки унга қўшимча бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар "узоқ умр қўриш сири"ни очишди