Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийдиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраётганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрикуя, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
–"Э-э-э..."–деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодифан ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти", деди...
Охир-оқибат уй ҳам кетди дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...
Аллоҳ Таоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор" деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...
Салим АЙЮБИЙ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади