14:53 / 14.08.2018
6 177

Муаммо, ечим ва маслаҳат: бу тест айнан сиз учун!

Муаммо, ечим ва маслаҳат: бу тест айнан сиз учун!
ПСИХОЛОГИК ТЕСТ
Суратда кўрсатилган белгилардан бирини танланг. Узоқ вақтдан буёт сизни қийнаб келаётган мавҳумликни аниқланг ва уни бартараф этиш ечимини билиб олинг.

1. АРСЛОН – Қуёш нур ва бошқарув

МУАММО:
Сиз қуёшнинг ҳомийлигида яшайсиз, жуда кучли шахссиз. Қачонлардир қўйган мақсадингиз сари олға интилябсиз ёки аллақачон унга эришиб бўлгансиз. Мақсадингизга эришиш учун жуда кўп куч сарфладингиз, энди бу асосий муаммойингизга айланди. Ҳукмронлик қилишга бўлган хоҳишингиз ва ҳаммадан аъло бўлишга интилишингиз сизни бир бурчакга тиқиб қўйди, ўзингизни гўё тузоққга тушгандек ҳис қилябсиз. Зиммангизга масъулият юкланган ва гўёки ундан қочишнинг имкони йўқдек, бу ҳолат сизга танишми? Мана шундай қўрқинчли ҳиссиётлардан қочишга ҳаракат қилябсиз. Муаммога айланган мақсад, бу ҳақиқатдан ҳам жуда қўрқинчли.

ЕЧИМ:
Ҳаётингиз тубдан ўзгариб кетиши ва интилганингиздан қутилишга тўғри келишига тайёр туринг. Ўзингизга саволлар беринг. Охирги марта қачон ўзингизни эркин, озод ҳис қилгансиз? Ва бу қандай шароитда рўй берган? Агар ҳаётингизни янгидан бошлаш имконияти берилса, уни қандай ўзгартирган бўлар эдингиз? Барча талаб ва мажбуриятларингизни унутинг, тасаввур қилинг, ва аслида нима хоҳлашингизни тушинишга ҳаракат қилиб кўринг. Сизни ўша аҳволга солган ҳолатлар сабабини англашга уриниб кўринг. Шундай чуқур мулоҳаза билан ҳаётда нима қилишингиз кераклигини тушиб етасиз.

МАСЛАҲАТЛАР:
Балким мақсадингиз йўлида жуда кўп хатоларга йўл қўйганингизни тушиниб етарсиз. Уларни қабул қилинг ва ўзингизни кечиринг. Ўша вақтларда шундай қарорлар қилиш зарур бўлган. Лекин ҳозир анча ақллироқсиз ва зарур пайтда йўлни бўшатиб ҳар қандай муаммони ҳал қила олишга қодирсиз.

2.️ СОАТ – вақт айланаси ва муқаррарлик

МУАММО:
Ўтмишингизда вақт тўхтаб қолишига сабабчи, қандайдир оғир ҳодиса содир бўлган. Шундан бери вақт тузоғига тушиб қолиб ҳудди туманда яшаётгандексиз. Аста-секин чўкаётганлик ёки ботқоққа ботаётганлик ҳисси сизни бўғиб нафас олишингизни қийинлаштирябди. Куч-қувватнинг йўқлиги, маҳзун ва ечимсиз якуни – зерикиш ва сукут билан кутишга олиб келябди.

ЕЧИМ:
Вақт – ҳаётнинг ажралмас бир қисми. У тўхтамасдан ўтиб бораётганини, ўтмиш – ўтиб кетганини қабул қилишингиз лозим. Бўлиб ўтган ишни тўғри қабул қилинг ва қўйиб юборинг. Ахир бўлиб ўтган ҳодисалар сизни янада кучли қилди-ку. Энди фақат олдинга олға юриш вақти келди.

️МАСЛАҲАТ:
Бугунги кун билан яшашни ва келажак учун режалар тузишни ўрганинг.

3. ОЙ – Ҳис-туйғу ва яширин ҳақиқат

МУАММО:
Ичингизда бўрон бош кўтарган ёки уруш кетябди. Қандайдир мавҳум нарса сизни кечалари уҳлатмайди. Қалбингизда уйғонган нарса сизни қўрқитябди ва ўйламай қилинган ҳаракатларингизга сабаб бўлябди. Ичингиздаги қайси туйғу бунга сабабчи тушинмаябсиз.

ЕЧИМ:
Жуда узоқ муддат негативни қалбингиз тубида сақлаб юрибсиз. Ечимсиз, йиғилиб қолган барча саволларингизни ўйлаб олиш вақти келди. Туйғуларга ўзингизни беринг: ана шунда у сизни ичингиздан емиришни бас қилади. Англанган ва очиқ ҳис-туйғулар қалб хотиржамлиги пойдеворидир.

МАСЛАҲАТ:
Туйғуларингизни билдиришни, кўрсатишни ўрганинг. Муаммолардан сиқилиб, уларни бўғишга ҳаракат қилманг, барчаси бефойда, агар шундай қилсангиз негативликнинг ўзи сизни бўғади.

4. КАЛИТ – шубҳа-гумон ва саволлар

МУАММО:
Дисгармония, зерикиш ва хавотир сизни тақиб қилябди. Атрофингиздаги барча нарсадан шубҳаланасиз, қалбингиз унинг саволларига жавоб беришингизни талаб қи%D%Fбди. Ақлсизлик ва мавҳум қўрқув чарчоқга олиб келади, шунда хақиқат қидируви тўхтатилади ва сиз асабий депрессив ҳолатга тушиб қоласиз.

ЕЧИМ:
Янги дарвозаларни очиш зарур. Унинг ортидан янги ҳаёт йўллари келади. Олдинлари фақат орзу, ҳаёл қилган янги дунё, ҳаётларни кўрасиз. Қалбингиз янгиланишни, янги таъасурот ва ҳиссиётлар совға қилишингизни талаб қилябди. Одатга айланган ўз чегарангиздан ташқарига чиқишингиз зарур.

МАСЛАҲАТ:
Саёҳат қилинг. Олдинлари сизда қизиқиш уйғотган ва саргузаштларга ундаган туйғуни қидириб топинг.

5. КАФТ – Ёвуз кучлардан ҳимоя

МУАММО:
Бу тимсол – сиз негатив ёвуз кучлар қурбони эканингизни англатади. Ўзингиз ҳам сезаётган бўлсангиз керак, ҳаётингизда нимадир бошқача, атрофингизни ғалати одамлар ва белгилар ўраб олган, тушинарсиз ҳодисалар рўй берябди. Сиз асирсиз, қалбингиз озодликка чиқиш учун тинмай ҳаракат қилябди.

ЕЧИМ:
Кафт – негативдан қутулиш имконияти белгиси. Ҳатто энг қўрқинчли дамларда ҳам озодлигингиз ёлғиз ўзингизга боғлиқ. Хотирангиздан қачонлардир ожизлик кўрсатган вақтингизни қидириб топинг – айнан у муаммоларингиз сабабчиси. Ўзингиздаги ўша ожизликни кечишни уддасидан чиқинг – бу озодликга чиқиш учун биринчи қадам бўлади.

МАСЛАҲАТ:
Ҳозир сизга кўпроқ бўш вақт керак бўлади. Қўлдан чиқарилган куч-қувватни қайта тиклаш учун уни тўлақонли ҳордиқ чиқаришга сарфлашингиз талаб этилади.

Бизнинг дунёимиз биз ўйлаганчалик оддий эмас. Базан оддийгина бир белги бутун бир ҳаётимизни ўзгартириб юборишга қодир. Тестдан ўтиб, қалбингизга нима кераклигини билиб олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муаммо, ечим ва маслаҳат: бу тест айнан сиз учун!