Фарғонада «Дамас» каналга тушиб кетди

Фарғонада «Дамас» каналга тушиб кетди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида автомобиль йўл ҳаракати вақтида бошқарувни йўқотиб, «Катта Фарғона» каналига тушиб кетган. Воқеа «Лангар» МФЙнинг Миробод кўчасидан оқиб ўтувчи канал қисмида қайд этилган.

Автомобиль «Дамас» русумида бўлган. Ҳодиса ҳақида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилгач, қутқарувчилар воқеа жойига тезкор равишда етиб борган.

Қутқарув ишлари давомида махсус техника ва зарур асбоб-ускуналардан фойдаланилган. Натижада каналга тушиб кетган «Дамас» сувдан чиқариб олинган.

Qizil kran oq rangli Damas avtomobilini yuk mashinasi ustiga ortmoqda.

ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса натижасида фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар