"Сизнинг қўнғироғингиз биз учун жуда муҳим, лекин айни дамда барча операторлар банд", деган гап фақат норозиликни келтириб чиқаради. Virgin авиакомпанияси мижозлари эса қуйидаги жавобни олишади:
"Ассалому алайкум, менинг исмим Ричард Брэнсон, мен авиакомпания эгасиман. Айни дамда барча операторлар банд. Бу яхши эмас. Келинг, бундай йўл тутамиз: агар 18 сониядан кейин сизнинг қўнғироғингизга ҳеч ким жавоб бермаса, сиз 450 фунт чегирмага эга бўласиз. Тескари ҳисоб кетди - 18, 17, 16, 15..."
Бундай жавобни эшитган мижоз фақат бир нарса ҳақида орзу қилади - оператор жавоб бермаса эди!
Бундай ажойиб бизнес усули замонамизнинг энг бадавлат ва машҳур ишбилармонларидан бири Ричард Брэнсон томонидан ўйлаб топилган. У серғайрат, ақлли ва бироз ўзига хос феълга эга инсон - эҳтимол, айнан шу хислатлар унга кичик мусиқий дўконни 10 йил ичида халқаро кўп йўналишли бизнесга айлантиришга ёрдам бергандир.
Ричард Брэнсон ўзининг ноодатий чиқишлари билан ҳам машҳур, шу боис уни стереотипларни бузишни яхши кўрувчи хиппи-миллиардер деб аташади.
Ишбилармоннинг таъкидлашича, фақат бир ҳолатдагина муваффақиятли бизнес қуриш мумкин: унга чин дилдан ёндашилса!
Ричард Брэнсоннинг илҳом бахш этувчи 33 қоидаси:
1. Ишбилармон бўла туриб хато қилмаган бўлсангиз, сиз ишбилармон эмассиз.
2. Ҳаётда фақат ўлим ва солиқлар олдида чорасизмиз. Бизнесда эса фақат бир нарсага ишонч ҳосил қилиш мумкин: бир куни барчаси режадагидек бўлади.
3. Ёқмаган ишга қўл урманг.
4. Мен бизнесга доим ёқимли машғулот сифатида қараганман ва баъзан иш қаерда тугаб, шахсий ҳаёт қаерда бошланганини ҳам сезмай қоламан.
5. Пул — муваффақиятнинг ёмон кўрсаткичи. Ундан фақат шон-шуҳратгина ўтиши мумкин.
6. Менга қўл учида хизмат кўрсатишса ҳам, хурсанд бўлавераман. Йўқ, мен ноқулайликни яхши кўрмайман - шунчаки, энг яхши бизнес-ғояларим менга сифатсиз хизмат кўрсатилгандан кейин пайдо бўлган.
7. Бировнинг фикрига қулоқ тутиш ва ўзимнинг ғояларимдан-да яхши таклифларни қабул қилишга тайёрлигим 40 йил давомида менга фақат ёрдам берган.
8. Ахлоқ — бизнесда қуруқ сўз эмас. Бутун мазмун шунда.
9. Бизнес одамлар ҳаётини яхшилаш ва бойитишга йўналган, акс ҳолда уни бошлашга ҳам ҳожат йўқ.
10. Камроқ ваъда бериб, кўпроқ бажарган маъқул, акси эмас.
11. Ишбилармон муваффақиятсизликни салбий тажриба деб қабул қилмаслиги керак: бу шунчаки қинғир йўл орқали ўргатувчи соҳа.
12. Муваффақият сизни бутун умр боқмайди.
13. Мен учун ходим ўз иш берувчиси учун узр сўрашидан-да ёмонроқ ҳолат йўқ.
14. Мен аввалгидек одамлар билан ёзишишни эмас, юзма-юз суҳбатлашишни афзал деб биламан.
15. Мен бутун умрим давомида иш хонасидан имкон қадар узоқроқ юрганман ва асосан уч жойда ишлаганман: уйда, яхтада ва гамакда.
16. Душманларингиз билан дўст тутининг — бу бизнес учун ҳам, ҳаёт учун ҳам яхши қоида.
17. Муваффақият ўз-ўзидан келмайди: унинг устида ишлаш керак.
18. Бизнесда ҳаётдаги каби яхшилик қилиш муҳим.
19. Мен бахтли инсонман. Табассумни канда қилмайман. Мен одамларни, ҳаётни, ҳазил-ҳузулни яхши кўраман. Кулги қалбни юмшатади, деган гапга қўшиламан.
20. Ишбилармонликда консерватив фикрлашга ўрин йўқ, зеро у сизнинг қанотингизни синдиради, заиф, далилларни баҳолай олмайдиган қилиб қўяди ва охир-оқибат "ўлдиради".
21. Ишончим комил: "мумкин эмас" деган синдирувчи сўз сизни тўхтатишига йўл қўймаслик керак.
22. Мен учун бизнесни йўлга қўйиш — фахрланиш, қобилиятли кишиларни бирлаштириш ва атрофдагиларнинг ҳаётини жиддий ўзгартириши мумкин бўлган соҳа.
23. Олдиндан ўйланган таваккалга қўл уришдан қўрқманг. Баъзан шуниси ҳам яхши.
24. Ёдингизда бўлсин: ҳали ҳеч ким ўлими олдидан идорада кам вақт ўтказганидан афсусланмаган.
25. Мен ҳатто уй кийимида ҳам ишбилармон бўлишдан тўхтамайман ва албатта, жиддий костюм кийганим билан ишбилармонлик хислатларим ошиб қолмайди.
26. Ишчиларингизга ўз электрон манзилингиз ва телефон рақамингизни маълум қилинг. Улар сизни сабабсиз безовта қилишмайди, лекин сизнинг хатти-ҳаракатларингиз уларга кучли психологик рағбат беради: улар муаммо ечими сизнинг иштирокингизни талаб қилса, истаган вақт сизга мурожаат қилишлари мумкинлигини билишади.
27. Ҳақиқий етакчилик у ёки бу қарор нима учун қабул қилинганини аниқ ва хотиржам тушунтириб беришдан иборат.
28. Қандайдир иш завқ бағишламай қўйса, мен ўзгаришлар ҳақида ўйлай бошлайман. Ҳаёт уни норози кайфиятда ўтказиш учун ҳаддан ташқари қисқадир.
29. Менинг шиорим: қувониб яша, пул эса келади.
30. Ҳаётда доим ниманидир ютасиз, ниманидир йўқотасиз. Ғалабани мамнун ва қувноқ қарши ол. Мағлубият учун афсусланма ва кайфиятни туширма. Ҳеч қачон ортга қарама - қараган билан ўтмишни ўзгартириб бўлмайди. Бироқ мен ўтмишдаги хатоларимдан хулоса чиқариб яшашга ҳаракат қиламан.
31. Агар янги бизнес бошлаб, мендан қайси сабоқ билан ўртоқлашишим мумкинлиги ҳақида сўрасангиз, шундай деб жавоб бераман: Ҳар бир шартномани имзолаётганда тартибга риоя қилинг. Қизғанчиқлик қилманг, лекин ғалаба сари интилинг".
32. Ўйлашимча, қулаб тушмагунимча танлаган йўлимдан тўхтамайман.
33. Ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигига ишончим комил. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти