14:45 / 24.08.2018
4 670

Бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир (Мактуб)

Бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир (Мактуб)
Apple компаниясининг асосчиси Стив Джобс замонамизнинг энг машҳур одамларидан саналади. Apple компанияси кўплаб позициялар бўйича жаҳоннинг энг етакчи ўринларига кўтарилганига қарамасдан, Джобс доимо оддий ва камтар одам бўлиб қолган.

Яқинда унинг шифохона палатасида ўлимидан аввал қолдирган охирги мактуби чоп этилди. Унинг бу сўзлари энг нозик қалб торларини ҳам жунбушга келтиради.

“Мен бизнес дунёсидаги чўққиларни забт эта олдим. Кўпчилик менинг ҳаётимни муваффақият тимсоли деб атайди. Бироқ мен тан оламан, ишимдан ташқари ҳаётимда унча ҳам қувончларим кўп эмас. Ва умуман, бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир.

Айни пайтда мен шифохона тўшагида ётибман ва бутун ҳаётимни кўз ўнгимдан ўтказмоқдаман. Мен фахрланган бойлик ва эътироф бостириб келаётган ўлим олдида ўзининг аввалги қийматини йўқотганини эндигина англамоқдаман.

Мен қоронғуликда ҳаётни таъминловчи қурилмадан таралаётган яшил нурга қараганимда ва ўзига хос механик товушни эшитганимда, ўлимнинг яқинлашаётгани ва Тангрининг нафасини сезмоқдаман.

Энди, менда етарлича пул бўлганда, ҳаётнинг бойлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа масалалари ҳақида ўйлаш вақти келди…
Ҳаётда бойликдан бўлак бошқа муҳимроқ нарсалар ҳам бор… Эҳтимол бу кимдир учун муносабатлар, кимдир учун санъат ёки болаликдаги орзудир…

Бойлик ортидан доимо қувиш одамни марионетка (қўғирчоқ)га айлантириб қўяди. Бу мен билан ҳам юз берди. Тангри биз яқинларимизга муҳаббатимиз ҳақида гапира олишимиз учун бизга туйғулар берди. Мен ҳаётимда йиққан бойликни ўзим билан нариги дунёга олиб кета олмайман. Мен ўзим билан олиб кета оладиган нарса бу фақатгина муҳаббат билан боғлиқ хотиралардир. Мана сизнинг ортингиздан борувчи, сизга ҳамроҳлик қилувчи, сизга олға боришга куч берувчи асл бойлик нима.

Муҳаббат катта масофаларни кеча олишга қодир. Ҳаётнинг чеки йўқ. Сиз эришмоқчи бўлган чўққиларга эришинг. Қалбингиз чорлаётган жойга боринг. Буларнинг барчаси сизнинг қўлингизда.
Биз қўлдан бой берган моддий нарсаларга яна эришишимиз, ишлаб топишимиз, излаб топишимиз мумкин. Бироқ бир нарса борки, биз уни йўқотсак, бошқа қайта топа олмаймиз. Бу ҳаётдир.

Ҳозир сиз неча ёшда эканлигингиз ва нимага эришганлигингиз аҳамиятсиз. Барчамизда бир кун парда тушириладиган кун келади…
Сизнинг хазинангиз – бу оилангиз, севган ёрингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббатингиз. Шундай экан, бир-бирингизни асранг. Бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилинг”, деб ўз мактубини якунлайди Джобс.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бойлик бу мен турмушимда кўникиб қолган бир воқеликдир (Мактуб)