00:05 / 27.08.2018
5 700

Мунажжимлар башорати: 27 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 27 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қўй буржида туғилган баъзи йигитлар кўплаб соҳибжамоллар қуршовида қолиб, бир қарорга кела олмай қийналишлари мумкин. Эмоцияни жиловланг ва уларнинг бирини танланг. Ишхонада фаоллик кўрсатинг. Фақат шу йўл билан мақсадга эриша оласиз. Куннинг иккинчи ярмида сизга раҳбарларингиз ўта масъулиятли лойиҳа етакчилигини ишониб топшириши мумкин. Шунинг орасида ўз ғояларингизни ҳам пишитиб оласиз. Кечқурун уйда вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 августда қатъиятлилик ва қайсарлик сизга жуда асқотиши мумкин. Иш жойингизда шу икки нарса кўмагида барчанинг ҳаваси ва ҳасадини келтирувчи натижаларга эришасиз. Ортингиздан қайсидир ҳамкасблар ғийбатни ҳам бошлаб юбориши мумкин. Сиз бепарволик билан ўз ишларингизни бажаришда давом этинг. Кўнгли қораларга қасдма-қасд иш юритиш сизнинг характерингизга тўғри келмайди. Кечқурун қариндошлардан бири сизга моддий кўмак кўрсатади. Яна қайсидир яқинингиз кутилмаган совға ҳам ҳозирлаб қўйиши кутилмоқда.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Сизга доимо чин кўнгилдан ёрдам кўрсатиб келганларга нисбатан бугун қўполлик қилиб қўйманг. Бунинг гуноҳи оғир бўлади. Ўз манфаатларингизни уларникидан юқори ҳам қўйманг. Оила аъзоларингиздан бири билан даҳанаки жанжал юзага келиш эҳтимоли бор. Бу ерда ҳам тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади. Эмоцияга эрк берманг. Овқатланишда эҳтиёткорликка амал қилинг. Иложи бўлса, кўча таомини еманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 августда иллюзияга асир бўлишдан қочинг. Унинг таъсирида асосий ишга кеч қолишингиз, бу раҳбарлардан танбеҳ эшитишингизга сабаб бўлиши мумкин. Агар режаларингиз реалликка асосланиб тузилган бўлса, ишонинг, улар бугун албатта ҳақиқатга айланади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун янгича усуллар ўйлаб топинг. Одатий йўллар билан ниятингиз амалга ошмайди. Кимлардир шахсий бизнесини очиш ниятида бўлса, бугундан қулай кунни топа олишмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган танаффуслар юз беришини башорат қилган. Аммо арзимас бир кичик имкониятни қўлдан берсангиз ҳам муваффақиятлардан умид қилмай қўя қолинг. Ҳаётда сизга фақат сабр ёрдам бера олади. Куннинг иккинчи ярмида яқинларингиз учун кутилмаган совғалар ҳозирлашни унутманг. Дўстлардан бири кечқурун сизни олис сафарга таклиф этиши мумкин. Борманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 август куни ҳаётингизда ёрқин лаҳзалар кўплигига ўзингиз ҳам шахсан гувоҳ бўласиз. Кўзларингиз чақнаб, лабларингизни табассумлар чулғаб олади. Шундай ажойиб кайфиятда кўплаб қийналганларга ёрдам беришга ҳам улгурасиз. Кун давомида алданиб қолишдан сақланинг. Кечқурун ёлғиз қолишни истасангиз, истироҳат боғи ёки сув бўйларини танланг. Овқатланиш режимини бузманг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликларини эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун сиз энг ёрқин лаҳзалар ва афсонавий муҳаббат қуршовида бўлишингиз кутилади. Овора бўлманг, бундай муҳаббатдан қочиб қутула олмайсиз. Молиявий масалада ҳам сира ташвиш тортмасангиз бўлади. Омад сиз томонда. Пулингиз мўл ва баракали. Бу барака рўзғорингиз гуллаб-яшнашини таъминласа не ажаб. Бугун жамоатчилик билан бирга ташкил этиладиган тадбирлар, йиғинлар ва келишувлар муваффақиятли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 августда неки иш бажарманг, ундан кўнглингиз тўлиши ва лаззат олишингиз керак. Агар шу икки нарсани бера олмаса, ундай ишга қўл урмай қўя қолганингиз маъқул. Фақат ўзингизни ўзингиз алдашга уринманг. Қариндошлар, таниш-билишлар ва дўстлар олдида обрўйингиз ортиши кузатилади. Бунга рўзғордаги ишдан чиққан буюмларни ўз қўлингиз билан таъмирлаганингиздан кейин эришасиз. Соғлиингизни эҳтиётланг, овқатланиш режимини бузманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўзингизга таниш бўлмаган, бир-икки марта қўл уриб кўрмаган ишларни адо этишдан тийилинг. Биринчидан, беҳуда вақт сарфлайсиз, иккинчидан, сизга нисбатан тажрибаси кўп ҳамкасблар олдида уялиб қолишингиз мумкин. Истакларни рўёбга чиқариш йўлида бироз айёрроқ бўлинг, асқотади. Кечқурун уйдагиларнинг баъзилари билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, кўчада узоқ вақт сайр қилиб юринг. Шунда жанжалга барҳам берилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 августда ўзингизни эмас, ўзгаларни кўпроқ севинг. Агар ҳамкасблар билан муносабатларингизда муаммо бўлса, ярашиш, қайта дўстлашиш учун биринчи бўлиб қадам ташланг. Бугун оммавий тадбирлар, тадбиркорлар учун келишув ва янги ҳужжатларни имзолаш жараёнлари муваффақиятли кечади. Тушдан кейин ўзингизни негадир ёмон ҳис эта бошлашингиз хавфи бор. Саломатликни ҳеч нарса билан алмаштириб, бошқа нарсани ундан юқори қўйиб бўлмайди. Дарҳол муолажалар олиш тадбирини кўринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Юлдузлар бугун сиз томонда. Худодан астойдил сўраб кўчага чиқсангиз, бебаҳра қўймайди. Ўз меҳрини, эътиборини сиздан ҳам дариғ тутмайди. Ишхонада ҳам ҳамкасблар билан муносабатлар қайноқ кечади. Тасаввур қиляпсизми, илиқ эмас, қайноқ кечади. Демак, ишлар ҳам бароридан келади. Молиявий масалада ҳам омадингиз келади. Гўё лотерея ўйнагансиз-у, катта ютуққа эга чиқасиз. Бугунги даромадингиз худди шундай мўл бўлади иншооллоҳ.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 август куни балиқ буржи остида таваллуд топган дўстларимизни мўъжизавий ва бир-биридан ажойиб саргузаштлар кутади. Агар сафарга чиқсангиз, улар сони янада кўпая боради. Муҳаббатда арзирли янгилик содир бўлмайди. Бироқ бу ҳам вақтинча. Сиз бугун юракни жуда эҳтиёт қилишингиз керак. Зарурат туғилса, мутахассисга учрашинг. Лекин халқона усуллар ёрдамида муолажа олишга уринманг. Бу сизга фақат зиён етказади холос.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?