Қандай машғулот сизни кўпроқ қизиқтиради? Арзимас кўринган кичик «ҳобби”нгиз туфайли келажакда катта мавқеъга эришишингиз ёки суйган машғулотингизга эътибор бермай, бир умр ёқтирмаган ишингиз билан шуғулланиб ўтишингиз мумкин.
Бунинг олдини олиш учун қуйида таклиф этилаётган мулоҳазаларни диққат билан ўқинг. Маъқул келганини «+” билан белгиланг.
1. Менга спектаклни томоша қилишдан кўра, унда иштирок этиш ёқади.
2. Хонаки ҳайвонлар боқишни яхши кўраман.
3. Ҳамма ишни ўзим қилгим келади.
4. Телефонда суҳбатлашиш — менинг севимли ишим.
5. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз фикримда қолишга ҳаракат қиламан.
6. Жамоада ишлашни хуш кўраман.
7. Табиат билан жиддий қизиқаман.
8. Иш кундалигимга кўпинча расм чиқаман.
9. Менинг ёзувим чиройли.
10. Куйган чироқни осон алмаштира ва тузата оламан.
11. Атрофдагилар мени оптимист деб ҳисоблашади.
12. Бирор нарса ясашни яхши кўраман.
13. Қўлимга илинган ҳар қандай техникани кавлаштириб, ичидаги темир-терсаклар қандай жойлашганини билишга қизиқаман.
14. Иш столим ёғ тушса ялагудек тоза ва тартибли туради.
15. Кўпинча ҳаёл суриб, тасаввуримда нималарнидир кашф қиламан.
16. Кроссвордлар ечишга яхшигина қобилиятим бор.
17. Деворга у – бу нарса осиш учун бировга ялиниб ўтирмайман. Мих ва болғани ўзим ҳам бемалол ишлата оламан.
18. Жамоа бўлиб ўйналадиган спорт турлари кўпроқ эътиборимни тортади.
19. Аниқ фанлар — мен учун.
20. Инсонларга ёрдам бериш учун яралганман.
21. Менда бирор муаммо пайдо бўлса, маслаҳат сўрашдан тортинмайман.
22. Имкон қадар мустақил бўлишга ҳаракат қиламан.
23. Ҳеч кимга тобе бўлмай ишлашни маъқул кўраман.
24. Менга нафас сиқадиган хонада эмас, табиат қўйнида бўлиш кўпроқ ёқади.
25. Мактабда бошқа фанларга қараганда биологиядан яхши ўқирдим.
26. Мени олифта деб ҳисоблашади.
27. Ҳеч кимга айтолмаган фикрларимни кундаликка тушираман.
28. Сиёсий арбоб бўлишни орзу қиламан.
29. Энциклопедия ўқиш — севимли мутолаам.
30. Кўпинча атрофдагиларга маслаҳат бераман.
Л Ҳ П А К
2 1 24 25 28
4 26 12 16 22
6 15 17 29 30
18 11 3 7 5
20 8 19 13 14
21 27 23 10 9
Сизга манзур бўлган мулоҳазаларни ушбу жадвалдаги рақамлар устидан белгиланг. Ҳар бир устундаги белгиланган рақамлар сонини санаб чиқинг. Сўнг қайси устундаги сонлар кўпроқ белгиланганига қараб, қаерда нима билан шуғулланишингиз мумкинлигини аниқлашингиз мумкин.
Л – сиз одам таний оласиз. Сершовқин давраларда бўлишни ёқтирасиз. Яқинларингиз сизга телефонда ётволиб суҳбатлашадиган ва ҳеч кимга гап бермайдиган инсон деб таъриф беришади. Мактабда сиз доим ташкилий ишлар бошида тургансиз. Ўшандан буён тантанали маросимлар ҳаётингизда муҳим ўрин эгаллаган. Шунинг учун ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, одамлар билан ишлаш айнан сиз учун.
Қандай касбларни танлашингиз мумкин? Реклама вакили, менежер, продюсер, психолог, врач, ўқитувчи, журналист.
Ҳ – дидингиз нозиклиги ҳаммага маълум. Шунинг учун атрофдагилар доим сизга қулоқ солади. Миянгизда мисли кўрилмаган ғоялар ғиж-ғиж. Ҳамиша янги латифа ёки қизиқ ҳикоя айтиб бера оласиз. Сизни ҳаёл суриб ўтирган ҳолда тез-тез учратиш мумкин, чунки ҳақиқий ижодкорсиз.
Қандай касбларни танлашингиз мумкин? Дизайнер, санъаткор, визажист.
П – бирор ишни бошлашдан аввал, ҳаммасини ақл тарозисида ўлчаб кўрмагунча кўнглингиз жойига тушмайди. Йўлингизда нимаики учраса, уни санъат асарига айлантиришга интиласиз. Қўлингизга тушган ҳар қандай нарса ғаройиб шакл касб этади. Сиздаги бу иштиёқ, айниқса, табиат қўйнида икки карра ортади. Шунинг учун тоза ҳавода кўпроқ бўлишингизга имкон берадиган соҳа — тоза ҳавода кўпроқ бўлишингизга имкон берадиган соҳани танлаб, сеҳрли қўлларингизни истаганча ишга солинг.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Фитодизайнер, косметолог, интеръер бўйича дизайнер, фермер, ветеринар, архитектор, тренер.
А — ҳар қандай нарсани тузата оладиган одам сифатида машҳурсиз. Тўғри-да, неча марта қўлингизга тушган буюмларни очиб кўриб, қисмларга ажратиб чиққансиз. Қизиқувчанлигингиз ажойиб бурнингизни ҳар жойга суқишингизга ундайди. Бундан сиз ҳеч хижолат тортмайсиз. Чунки сизни барча янги ва номаълум нарсалар ўзига оҳанрабодай тортади.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Хусусий изқувар, психоамалитик , юрист, маркетолог, эколог, текширувчи, синовчи.
К — сизда етакчи бўлишга ҳамма нарса бор. Эҳтимол, мактабда синф сардори ёки ўқув комитетининг раиси бўлгандирсиз. Атрофдагиларга таъсир ўтказиш ва ташкилий ишларга жалб қила олиш қобилиятингиз туфайли мисли кўрилмаган чўққиларни забт этишингиз мумкин. Сиз учун энг яхши йўл – раҳбарлик.
Қайси касбларни танлашингиз мумкин? Сиёсатчи, корхона эгаси, адвокат, фирма директори, президент.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади