ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш пайтида тўсиқ вазифасини ўтовчи муаммоларнинг барчасини айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Мулоқотда сизга қийинчилик туғдирадиган, гапингиз қовушмайдиганлар билан ҳам бугун муносабат юритмаганингиз маъқул. Молиявий муаммолар бир қолипда турган ҳолда ҳаракат содир этишингизни хоҳлашяпти. Демак, манфаат кўриш учун қолипга ҳам тушасиз-да. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 сентябр куни иш жойингизда шундай ажойиб ғояларни намойиш этасизки, ҳамкасбларингиз сиздан уларни тортиб олиш пайига тушади. Аммо сиз ҳам анойи эмассиз. Ўз нонингизни бировга бериб қўймайсиз. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан биргаликда ажойиб ва мароқли мусобақа уюштиради. Бу мусобақада ютган тараф албатта ўз ҳисобидан янги лойиҳани молиялаштириши керак бўлади. Кечқурун ажойиб янгилик эшитишингиз мумкин. Агар уни ўтказиб юбормасангиз, моддий манфаат кўришингиз ҳам мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар эрталабоқ вужудингизда кучли тўфон туриши мумкинлигини башорат қилишган. Бу тўфон атрофдагиларга ҳам зиён етказиб қўйиши мумкин. Ишда ҳам бўлар-бўлмасга хавотирга тушаверманг, боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Молиявий тўкинликка эришиш учун кўп ўйламанг, аксинча кўп ишланг. Мабодо катта пул тикадиган ва келгусида мўмай даромад берадиган лойиҳа дуч келса, қўлдан чиқарманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 сентябрда муҳаббатда ёқимсиз лаҳзаларга йўлиқишингиз эҳтимоли бор. Бу қалбингизда бўлғуси жуфтингизга нисбатан шубҳа уйғонгани туфайли содир бўлса керак. Хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада сизнинг ўрнингизга яқин инсонларингиз муаммоларни ижобий ҳал этиб беришади. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш фақат фойда келтиради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар кунингиз омадли кечишини башорат қилишган. Ҳамма яхшиликлар сизнинг қўлингизга келиб қўниши, сиздан фармон кутиши мумкин. Бугун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз, ҳамкасбларингиз қаршисида ҳурмат-иззатингиз ортиши кутилади. Айниқса, муҳаббатда барча муваффақиятлар сизники бўлади. Оиласизлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 сентябрда паризод буржи остида таваллуд топганлар ҳис-туйғу асирига айланишлари кутилади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда жиддий халал бериши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам чалкашликлар юзага келиши кутилади. Сиздан тафаккурга суянган ҳолда хатоларни тузатиш талаб этилади. Шахсий бизнесингиз бўлса, бугун оптимистик руҳга кириб олган ҳолда иш олиб боринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз худди эртаклардагидек бошланади. Ишларингиз бароридан кела бошлайди. Сиз гўё подшоҳ образига кирасиз-у, атрофни назорат қила бошлайсиз. Моддий аҳволингиз ҳам автомат тарзда яхшиланади. Ишонасизми, пулнинг ўзи сизни қидириб келади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларни билиб-билмай ранжитиб қўйишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилган бўлса, газли минерал сувни кўпроқ ва тез-тез ичишга одатланинг. Газли сув гастритда, айниқса, катта ёрдам беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 сентябрни илиқ таассуротлар олиш билан бошлайсиз. Таассуротлар турлича бўлиши мумкин. Табиат, одамлар, жониворлар ва ҳоказо…
Ишхонадаги юмушларни тартибга солиб қўйинг. Агар бажарилмай қолиб кетган ишлар бўлса, биринчи навбатда уларни адоғига етказишингиз тавсия этилади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган машқлар бажариш, тоза ҳавода кўпроқ юриш, велосипедда сайр қилиш муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар сизга ишларингиз жуда қатъий режа асосида бўлишини ваъда беришади. Сиз бу ишдан то охирига етказмагунча бош кўтара олмайсиз. Ҳамма жойда бўлганидек, сизнинг ишхонангизда ҳам кўнглида кўмири борлар керагича топилади. Бугун ундайлардан нари юринг. Ҳар лаҳзада жанговарликни қўлдан берманг. Майли, ҳасад кишилари жаҳл қилсин, сочини юлсин. Сиз бундан фақат фойда оласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 сентябр куни эрталабдаёқ энг яқин ва садоқатли дўстингизни қидириб топинг ва кун бўйи сизга ишда ёрдам кўрсатишини сўранг. Сиз эса вазиятни, иш жараёнини назоратга олинг. Иккингиз амалга оширган иш баракали бўлибгина қолмай, бир олам завқ ҳам ҳадя этади. Саломатлигингизни қаттиқ назорат қилинг. Варикоздан безовта бўлаётганлар албатта мутахассис кўригига бориши керак.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 сентябр куни шундай вазиятлар юзага келадики, сукут сақлашга ўзингизга куч топа олмайсиз. Дунёни остин-устун қилиб ташлагингиз келаверади. Бироқ бу дунё сизгача ҳам остин-устун бўлавериб чарчаган. Сиз яхшиси ўзингизни идора этган ҳолда иш кўринг. Атрофингиздагиларга ўзгача ҳурмат-иззат кўрсатинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари кутилади. Агар бу мавқени ошириш учун хизмат қилса, эҳтиёткор бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун ишхонангиздаги жами муваффақият фақат сизни дейиш палласида турибди. Раҳбарият сизга янги вазифа юклаши мумкин. Бу шунчаки вазифа эмас, балки юқори лавозим бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Башарти шундай бўлиб чиқса, ҳатто йўлига ҳам бош тортманг. Кейин бир умр афсусда қоласиз. Муҳаббатда балиқ буржида туғилганлар муаммоларга дуч келишмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади