00:05 / 08.09.2018
5 005

Стрессни тез бартараф қилишнинг самарали йўллари

Стрессни тез бартараф қилишнинг самарали йўллари
Зўр бериш стрессга олиб келади, стресс эса ўз навбатида соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Стрессни тез кетказиш учун руҳшунослар маслаҳатларидан фойдаланинг.

Сайр қилинг
Ҳатто сизнинг 5 дақиқагина бўш вақтингиз бўлса ҳам, сайр қилинг. Бу бевосита зўриқиш манбаидан бироз бўлса-да узоқлашиш ва тинчланиш учун, холос. Фақат бир неча дақиқага, хаёлни бир жойга тўплаш мақсадида.

Енгил адабиёт ўқинг
Агар сиз чинакамига чарчаган, таъбингиз хира ёки безовта бўлсангиз сиз учун энг яхши машғулот — китоб ўқиш. Айниқса бу қизиқарли ва кайфиятни кўтарувчи асар бўлса янада яхши. Китоб ўқиш сизни безовта қилаётган муаммолардан чалғитади.

Ўтли чой ичинг
Агар сизда кучли стресс бўлса, кофеин ёрдам беролмайди. Бир пиёла илиқ, тинчлантирувчи ўсимлик чойи жуда яхши таъсир қилади.

Кулгили кўрсатувлар томоша қилинг
Маза қилиб кулсангиз, таранглашган асабларингиз тезда тинчланади. Яна ишга қайтганингизда ўзингизни бироз хаёлингиз бир жойга тўпланган ва тайёрлангандек сезасиз.

Ёстиқни муштлаб уринг
Агар уйда бўлганингизда стресс ҳолатини ҳис қилсангиз, ёстиқни бир неча марта уриш сизга ёрдам бериши мумкин. Ҳар урганингизда мушт орқали стресс қандай чиқиб кетаётганини тасаввур қилинг.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Стрессни тез бартараф қилишнинг самарали йўллари