
Шарқ мамлакатларидаги мактабларнинг бирида нафас йўли касаллиги билан оғриган болакай мактабга келаётиб бошига махсус каска кийиб олади. Болакай бу билан бурнига ўрнатилган махсус кислород етказиб берувчи асбобни яширмоқчи бўлади.
Табиийки, мактабдаги болалар унга ҳар хил кўз билан қарай бошлашади. Болакайнинг ўксинмаслиги учун эртаси куни унинг синфдошларининг ҳаммаси худди уникидек бошларига каска кийиб мактабга келишади. Буни кўрган болакай беихтиёр кўз ёшларини тия олмайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг