date
views 6 331

Ислом Каримовнинг волидалари Санобар-ая неваралари билан

Ислом Каримовнинг волидалари Санобар-ая неваралари билан
Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаганлар.

Юртимизнинг биринчи Президенти ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.

Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар.

У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар. Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая юртимиз ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ислом Каримовнинг волидалари Санобар-ая неваралари билан