17:31 / 04.10.2018
8 128

Гулнора ва Лола Каримованинг орасидан "оламушук ўтганига" қарийб 17 йил бўлган...

Гулнора ва Лола Каримованинг орасидан "оламушук ўтганига" қарийб 17 йил бўлган...
Каримовлар оиласи бугун бутун дунё эътибор марказида бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг икки қизи бор. Оиланинг тўнғичи Гулнора Каримованинг фаолиятига нуқта қўйилиб, кўздан йироқлашганига ҳадемай 5 йил тўлади. Лола Каримова-Тилляева эса Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг АҚШда истиқомат қиляпти. У ЮНЕСКОдаги элчилик лавозимидан кетди, Гимнастика федерацияси президентлигини ҳам бошқа бировга топширди.

Опа-сингилларнинг ўзаро муносабатига қизиқиш бугун ҳар қачонгидан ҳам ортган. Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова холаси билан муносабатлар умуман йўқлигини очиқ-ойдин ошкор этди.
Лола Каримова Тиллаеванинг 2013 йил халқаро ОАВга берган интервьюсига асосланиб, ўша вақтларда ҳам Лола Каримова опаси билан муносабатлари яхши эмаслигини тан олган деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

“Опангиз билан муносабатларингиз қандай? Ҳаётда ёки бизнесда рақобатлашасизларми?”, деган саволга Каримова-Тилляева қуйидагича жавоб берган:

“Мавжуд бўлмаган муносабатларни тасвирлаб бериш қийин. Мен ва опам бир-биримиз билан 12 йилдан ортиқки мулоқот қилмаймиз. Буни ҳеч қачон яширмаганмиз, ва бундан кўплар хабардор. Кўп йиллардан бери ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Орамизда на оилавий, на дўстона алоқалар бор. Савол сўрашингиздан олдин айтмоқчиманки, оилавий маросимларда ҳам кўришмаймиз.

Биз мутлақо бошқа-бошқа одамлармиз. Ҳар қандай яхши муносабатлар бўлиши учун дунёқарашлардаги ўхшашлик ёки характерларнинг ўхшашлиги, ёки бир хил қизиқишлар ва одатлар мавжуд бўлиши зарур. Икки инсоннинг қарашларида қандайдир яқинлик бўлиши керак, лекин бизнинг ўртамиздаги муносабатларда бу ҳеч қачон бўлмаган. Биз мутлақо фарқли шахслармиз ва эслайманки, болалигимиздан буён шундай бўлганмиз. Ўзингиз тушунасиз, бундай фарқлар йиллар ўтиб фақат чуқурлашиб боради”.

Агар вазият 2013 йилдагидек сақланиб қолган бўлса, Гулнора ва Лола Каримовалар 17 йилдан буён алоқа қилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гулнора ва Лола Каримованинг орасидан "оламушук ўтганига" қарийб 17 йил бўлган...