23:35 / 12.10.2018
3 954

Агар яқинларингиз билан муносабатингиз ўхшамаётган бўлса...

Агар яқинларингиз билан муносабатингиз ўхшамаётган бўлса...
Агар ким биландир муносабатларингиз ўхшамаётган бўлса, демак сиз муносабатларга ёпиқсиз!!!

Ҳар қандай муносабат — пулдан тортиб, севги ва оила муносабатлари — агар кўнгилдагидек кетмаётган бўлса, тан олинг ва қабул қилинг — сиз муносабатларга ёпиқсиз!

Ёпиқлик — бу шундай ҳолатки, сиз фақат одамлардан ва борлиқдан олишни истайсиз — бериш ҳақида эса ўйламайсиз ҳам. Агар сиз «бераяпман-ку» деб ўйлаётган бўлсангиз, демак сиз етарлича бермаяпсиз ёки бериб энди талаб қилаяпсиз.

Хўш, аслида бериш нима?

✔ Бериш — бу тушуниш, ҳис қилиш.

✔ Бериш — бошқаларни чегарасини ҳурмат қилиш.

✔ Бериш — таъсир қилиш, яъни сизни кўриб бошқалар ҳам беришга ҳаракат қилиши.

✔ Бериш — нафақат нарса, балки ширин сўз ва самимий табассум!

Аввало очилинг ва сизга берилаётган нарсаларни шукроналик билан қабул қилинг! Шундагина сиз истаган нарсалар секин-асталик билан ҳаётингизга кириб кела бошлайди.
З. Холбоева

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Агар яқинларингиз билан муносабатингиз ўхшамаётган бўлса...