ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
15 октябр куни қўй буржи остида туғилганларнинг омади келади. Сиз янги куч ва имкониятлар билан ишга тушасиз. Бу кун охирида ўз мевасини беради албатта. Шахсий ҳаётингизда яқинларингиз билан муносабатларда муаммолар мавжуд. Худди шу муаммоларни бугундан қолдирмай ижобий ҳал этишингиз тавсия қилинади. Иш жойингизда қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан бўладиган хуфиёна учрашувлар обрўйингизга жиддий путур етказиши мумкин. Ўйлаб кўринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз муаммолар, мушкулотлар, жисмоний зўриқишлар билан бошланишини ҳеч ким башорат қила олмайди. Лекин бахт ва омадга эришиш учун барибир курашишингизга тўғри келади. Айниқса, шахсий ҳаёт ва ишда рақобатчилар борлигини билсангиз, ўз бахт ва омадингизни ўшалардан ҳимоя этишингиз керак. Рўзғор кемтикларини тўлдириш учун анча-мунча пул зарур бўлади. Қарзга ботишни истамасангиз, заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
15 октябр куни йўқ жойдан муаммо топиб ўзингизни қийнаманг. Яқин ўтмишга қайтишингиз ҳам маслаҳат берилмайди. Куннинг иккинчи ярмида даромад ва харажатлар миқдори деярли тенглашади. Агар янги ишга жойлашган бўлсангиз, ҳозирча даромад кутишингиздан фойда йўқ. Серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак бўлинг. Акс ҳолда жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ишга ва шахсий ҳаётга сарфланадиган вақтни тенг бўлиб чиқишингиз керак бўлади. Негаки, иккаласига ҳам улгуришингиз зарур. Агар бирини қолдириб, иккинчиси билан банд бўлиб қолсангиз, ортиқча муаммоларга кўмиласиз холос. Оила қурмаганлар янги танишув ва романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Кечки пайт кимлардир хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Аммо бу сафар сизга моддий манфаат ҳадя этмайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳуқуқшунос маслаҳати жуда зарур бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 октябр куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишда четга сурган муаммоларни бартараф этишингиз талаб этилади. Чунки уларсиз бугунги ҳаётингизда муваффақиятларга эришишингиз қийин кечади. Фирибгар, киссавур, иккиюзламачи, қасамхўрлар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда ҳам чув тушириб кетишлари ҳеч гап эмас. Томорқада тер тўкиш ва спорт билан шуғулланиш бугун муваффақиятли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабданоқ муҳим ҳужжатларга кўмилишингиз кутилмоқда. Тушга қадар вақтингиз қоғозбозлик билан ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Ишда эса кутилган фойдани олишингиз тайин. Бугун мерос ва хусусий мулк билан боғлиқ муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Сурункали хасталикка учраганлар саломатлигига жиддий эътибор берсинлар. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг. Керак бўлса, муолажаларни бошласангиз ҳам бўлади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 октябр куни иш жойингиздаги баъзи ҳамкасблар тарафидан сизга нисбатан агрессив ҳаракатлар содир этилиши кутилади. Бунга ҳасад сабабчи бўлиши мумкин. Сиз ундайларни сукут билан енгишга ҳаракат қилиб кўринг. Чунки ундайлар беҳуда асабийлашишингизга арзимайди. Агар меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, дам олишни пухта режа асосида ташкил этиш имконига эгасиз. Санаторийга бориб дам олсангиз, шу баҳонада саломатликни мустаҳкамлаб олсангиз ҳам сира зиён бўлмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталаб уйқудан уйғонишингиз билан зарарли одатлардан қандай воз кечиш йўлларини қидиринг. Йўлнинг борса келмасини танланг. Кейин эса спорт билан аста-секин шуғуллана бошланг. Олимпиада чемпиони бўлишингиз шарт эмас. Саломатлигингиз мустаҳкам бўлса бас. Кўпроқ пиёда юрсангиз ҳам организмга катта фойда келтирган бўласиз. Бугун хизмат сафарига бориш унумли кечади. Орзуингиздаги даромадга эга бўлиб қайтишингиз мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 октябрда молиявий масалада мушкул ҳолатлар юзага келиши мумкин. Лекин қайғуга ботманг. Чунки бу муаммо чангалидан чиқиб кетишингизда яқин дўстингиз албатта ёрдам беради. Асосийси, муаммони тўлиқ унга гапириб беринг, вассалом. Шамоллаш, грипп кабиларга дучор бўлмаслик учун иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Спорт билан шуғулланиш, ҳаммомга бориш ва сузиш машқларидан юз ўгиринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Агар ишхона ёки оилада жанжалли вазиятлар юзага кела бошлаганини сезсангиз, ими-жимида ўзингизни четга ола қолинг. Бугун бу жанжалларга сизнинг аралашишингиз оловга мой сепган билан баробар кечади. Оддий кузатувчига айланинг ва сукут сақланг. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга отланиши мумкин. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг, афсусланмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 октябр куни ўзингизга умуман ёқмайдиган амалларни ҳам бажаришингизга, сабр билан олға босишингизга тўғри келади. Сабаби, айнан шу амаллар сизга кутилган даромадни ҳадя этиши мумкин. Баҳс-мунозарали вазиятлардан қочинг. Жуда бўлмаганда, қулоғингизга наушник тақинг-у, эътиборсиз бир шахсга айланинг. Бу тинчлигингиз сақланишига эришишда ва бемаъни хаёллардан нари бўлишингизда катта ёрдам беради. Овқатланишда меъёрни билинг. Акс ҳолда шундоқ ҳам инжиқлана бошлаган ошқозонни зўриқтириб қўйишингиз мумкин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз ғалати, тушунарсиз кечиши кутилмоқда. Ишда, шахсий ҳаётда имкониятлар негадир қўлингиздан чиқиб кетавериб безор қилади. Натижада кайфиятингиз тушади. Тушкунлик домида қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аксига олгандек, муҳаббатда ҳам омад сиздан юз ўгиришига гувоҳ бўласиз. Илож қанча, баъзида шундай кунлар ҳам бўлиб туради. Ҳаёт фақат текисликлардан иборат эмас.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”