Фото: Facebook /IslomKarimovFoundation
Ислом Каримов фондида Ўзбекистон биринчи президентининг отаси ҳақида сўзлаб берилди.
Ислом Каримовнинг отаси-1894 йилда туғилган Абдуғани бобо хизматчи бўлган. У қаттиққўл, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчан киши бўлган ҳамда қатъийлиги билан ажралиб турган.
"Абдуғани бобо қатъий тартиб-қоидага риоя қилган ва ўғилларидан ҳам шуни талаб қилган. Маҳаллада катта обрў-эътибор қозонган бўлган. Абдуғани бобо ва Санобар ая фарзандларининг билим олишга интилиши ва доимо ўз устида ишлаши учун шарт-шароит яратишган", - дейилади Фонд хабарида.
Таъкидланишича, Каримовлар оиласида барча ўғиллар олий маълумотли бўлган, уларнинг уч нафари мактабни олтин медаль билан тугаллаган, уч нафари фан номзоди бўлган - Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич. Бу ўша вақтлар ва бугунги давр учун - ноёб ҳодиса. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасигача эришди.
"Ака-укаларнинг бари феноменал хотира билан ажралиб турган. Бу оилавий хусусият эди. Ака-укалар ҳозиргина ўқилган матнни ким ёддан айтиб бера олиши борасида ўзаро беллашишган. Кейинчалик уларнинг орасидан кимдир олийгоҳ ўқитувчиси, кимдир судья, хизматчи, олим ва президент бўлди. Бу оила учун ўғил фарзандларнинг билим олиши биринчи ўринда бўлган. Ушбу ҳаётий позицияга содиқликни вақтнинг ўзи тасдиқлади", - дейишди Каримов фондида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”