00:30 / 16.10.2018
5 534

Мунажжимлар башорати: 16 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам илдамликка эга бўлишингитз лозим. Агар кутилганидек фаоллаша олсангиз, кўзланган эзгу мақсадларга муддатидан олдин етиш бахтига муяссар бўлардингиз. Куннинг иккинчи ярмида оиласизлар янги танишувларни бошдан ўтказишлари мумкин. Агар сиз анчадан бери бўлғуси ёрингизни қидираётган бўлсангиз, бугун атрофга яхшилаб назар ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. У албатта йўлингиздан чиқади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 октябрда маънавий хазинангизни янги билимлар билан тўлдириш ҳаракатида бўлинг. Агар қайсидир масалада қийналаётган бўлсангиз, биладиган одамлардан сўраб ўрганишга уялманг. Ишга ижодий ёндашинг. Бугун ҳамфикрларингиз билан биргаликда амалга оширадиган ҳаракатлар унумли кечади. Кечқурун организмни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, парҳез тутиш ва ёлғизликда дам олиш хайрли кечади. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабдаёқ олдингизга аниқ бир мақсадни қўйгачгина иш бошланг. Мақсадсиз амалга оширилган ишларнинг баракаси бўлмайди. Сизга меҳр-оқибат кўрсатаётган одамларга шундай жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммоларни ўз ҳолича қолдира туринг. Барибир бугун бошингизга катта бойлик ёғилмайди. Муаммо ўз йўриғида тушган ҳолда олдинга босса, сизнинг ортиқча куч сарфлашингизга ҳам ҳожат қолмайди. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 октябр куни иш жойингизда адо этиладиган юмушлар сизга фақат фойда келтиради. Биринчи навбатда мавқеингиз орта боришига гувоҳ бўласиз. Бугун янги билимларга эга бўлиш, янги лойиҳалар ўйлаб топиш ва янги танишувларни бошдан кечириш муваффақият келтиради. Оммавий тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилишса, албатта боринг. Шу баҳонада ўз истеъдодингизни барчага кўз-кўзлаб олиш имкони туғилиши мумкин. Кун давомида оқимга қарши сузишга уринманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз жуда қизиқарли бошланиши кутилмоқда. Рўзғор, молиявий ҳамда мерос билан боғлиқ муаммолар автомат тарзда сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Сизга бу масалада ҳеч ким тўсиқ қўя олмайди. Суюкли инсонингиз билан иложи борича жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Бугунги жанжал узоқ чўзилиши мумкин. Энг яхши йўли шуки, етакчиликни унинг зиммасига юклаб қўйинг ва ўзингиз кузатувчига айланинг. Кечки пайт уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 октябрда сиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам энг фаол инсонга айланасиз. Янгиликлар сари талпина бошлайсиз. Бу яхшиликка албатта. Оиласизлар кимнидир ёқтириб қолишадими, ҳали тушликкача етмай, дунёдаги энг қувноқ ва меҳрибон одамга айланиб қолишади. Ҳа, сиз идеалингиздаги инсонни учратасиз. Фақат тушликдан кейин. Саломатлик ҳақида қаттиқ қайғуринг. Ёғли овқатлар истеъмолига зўр берманг. Умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтиши, гармонияга бой бўлиши кутилади. Атрофдаги ҳар бир воқеа-ҳодисадан завқ ола бошлайсиз. Дўстларингиздан кимдир куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш топиб бериши мумкин. Қўшимча даромадга эга бўлсангиз, уни сарфлашга сира шошилманг. Кечқурун тадбиркорларни янги ҳамкорлик таклифи, сафар ва бообрў инсонлар билан учрашувлар кутиб қолади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

16 октябр куни сизга кимдир кўнглини очиши мумкин. Аниқроғи, муҳаббатини қандайдир айланма йўллар орқали изҳор этишга уриниб кўриши кутилмоқда. Агар молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал эта олмасангиз, қариндошларни ёрдамга чақиринг. Улар сизни инқирозга юз тутмаслик учун қандай йўл тутишга ҳам ўргатиб қўйишади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигига жиддий эътибор билан муносабатда бўлишлари талаб этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кун бошқаларига нисбатан янада муҳим ҳисобланади. Сиз бугун ҳар қандай оғир, чигал ишни ҳам ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда қотириб ташлай оласиз. Лекин иш жойингизда кимгадир буйруқ бериш учун ошиқманг. Бу обрўйингизга путур етказиши мумкин. Бугун маданий дам олиш ва табиат қўйнига отланиш хайрли кечади. Башарти хориж саёҳатига отланган бўлсангиз, икки ҳисса ёшариб қайтишдан умид қилаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 октябрда сизга ёлғиз қолиш қатъиян тақиқланади. Фақат атрофдагилар билан муносабатлар, сўзлашувларгина ишингиз унумли бўлишини таъминлай олади. Профессионал касби доирасида малака оширишга отланганлар, янги касб сирларини ўрганишга ошифта бўлганлар бугун муваффақиятдан умид қилаверсалар бўлади. Кечқурун сизга велосипедда узоқ вақт сайр қилиш катта фойда беради. Дарвоқе, бугун кечаси ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталаб уйқудан турибоқ биринчи қиладиган ишингиз кўп ҳаракатланишдан иборат бўлиши керак. Акс ҳолда ҳавонинг ўзгарувчанлиги туфайли бўғимларда кучли оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. Имкон топсангиз, замонавий машғулот анжомларидан фойдаланган ҳолда саломатликни тикланг. Парҳез ҳам сизга зиён етказмайди. Молиявий масалада бугун омадингиз кулмаслиги мумкин. Қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади. Айримларни кечқурун шахсий иш билан яқин манзилга сафар кутиб туради.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

16 октябр куни сайр-у саёҳатга ишқибозлик сизни қийнай бошлайди. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Кун давомида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Санъат соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади. Кирим кўп бўлади. Улар айнан кечқурун кўплаб мухлислари қаршисида чиқиш қилишлари мумкин. Баъзилар кун бўйи бош ва оёқ оғриғидан шикоят қилиб кун ўтказиши эҳтимолга яқин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?